1. Такбири таҳрима. Яъни, аввалги қулоққа қўлни баробар қилиб айтиладиган такбир.(Намознинг фарзларидан бирортаси бажарилмаса, намоз бузилади.) Бу такбир Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳназдларида намознингташқарисидаги фарзлардандир. У фарзлигига қуйидаги оят далил бўлади:
“Парвардигорингизни улуғланг” (Муддассир сураси, 3-оят).
2. Қиём - намозда тик туришдир. Намозда тик туришга қодир инсонга фарздир. Бу ҳукмнинг далиллари:
“Аллоҳга бўйин сунган ҳолатда (камтарлик билан) турингиз!” (Бақара сураси, 238-оят).
Қиёмнинг чегараси - турганда чўзилган қўли тизза-сига етмаслигидир. Агар чўзганда қўли тиззасига тегиб қолса, тик турган ҳисобланмайди. Яланғоч бўлиб қолган одамга намозда қиёмнинг фарзлиги соқит бўлади.(Имом Абу Юсуф - Имом Абу Юсуф ибн Иброҳим ибн Ҳабиб Ансорий Куфий (731-798 йй.) Имом Абу Ҳанифанинг етук шогирдларидан, буюк фақиҳ, мужтаҳид олим. Абу Юсуф Ислом тарихида илк бор “Қози ал-қуззот” (буюк қози) номига сазовор бўлган. Абу Юсуфнинг «Китоб ал-харож» асари ҳанафийликдаги энг биринчи ёзма манбалардан ҳисобланади.
Имом Муҳаммад - Абу Абдуллоҳ Мухдммад ибн ал-Ҳасан ибн Фарқад аш-Шайбоний (749-804 йй.) ҳанафий мазхдбининг таниқли мужтаҳиди ва фақиҳи. У зот Ироқнинг Восит шаҳрида туғилган. Имом Муҳаммад аш-Шайбонийнинг ёзган асарлари хднафийлик мазхдби фиқҳининг асосини ташкил қилади. Хусусан, олтита асардан иборат "Зоҳири ривоят” китоби (“ал-Мабсут” ёки “ал-Асл”, "ал-Жомеъ ал-кабир”, “ал-Жомеъ ас-сағир", “ас-Сийар ал-кабир”, “ас-Сийар ас-сағир” ва "аз-Зиёдот”) мазхдбнинг “ал-Усул” китоби, яъни "Асосий китоблар” деб аталади.)
3. Қироат. Фарз намозининг икки ракатида ва витр ҳамда нафл намозларнинг ҳар ракатида Қуръони карим-дан бирор оятни ўқиш, яъни қироат қилиш фарздир.
“...Энди, Куръондан муяссар бўлганича ўқинглар” (Муззаммил сураси, 20-оят).
Ушбу ояти карима билан намозда қироат қилиш фарзлиги собит бўлади.
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад" раҳимаҳумаллоҳларнинг наздида бир узун ёки уч қисқа оят ўқиш фарздир. Уларнинг бу гаплари амал учун қабул қилинган. Аммо ўша бир оят билан кифояланган одам Фотиҳа сурасини ўқимаганлиги учун гуноҳкор бўлади, бироқ намози намоз бўлаверади.
4. Руку. Бош ва бел билан қўли тиззасига етгунича энгашишга руку дейилади. Рукунинг энг ози икки кафтининг
тиззаларига етишидир. Мукаммал руку эса, тиззаларини чангаллаб ушлаган ҳолда орқаси ва бўйнини тўғрилаб теп-текис бўлишни таъминлашдир.
“Эй имон келтирганлар, руку ва сажда қилинглар” (Ҳаж сураси, 77-оят).
5. Пешона ва бурунни биргаликда ерга теккизиб сажда қилиш ҳам фарз.
6. Намознинг охирида ташаҳҳуд, яъни, «Ат-таҳийёт»-ни охиригача ўқиш миқдорича ўтириш ҳам фарз. Буни «Қаъдаи охир», яъни охирги ўтириш дейилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга “Ташахҳуд”ни ўргатиш вақтида: “Агар буни (намозингда) айтсанг ёки қилсанг, намозинг тамом бўлади”, дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намознинг комил бўлишини ва тугашини ташахҳудни айтишга боғладилар. Намознингтўғри бўлиши ташахҳуд миқдорича ўтиришга боғланди.
7. Намоздан ўз ихтиёри билан чиқиш ҳам фарз. Яъни, салом берибми ёки бирор бошқа иш қилибми, намозидан чиқади. Агар намозхон ташахҳуд миқдорича ўтирганидан кейин,таҳоратини қасддан бузса, намози тугал бўлган бўлади.(Лекин бу одам вожибни, яъни “салом” лафзи билан намоздан чиқишни тарк қилгани учун гуноҳкор бўлади ва унга шу намозни қайтадан ўқиб бериши вожиб бўлади. Намознинг вожиблари бажарилмаганда, намоз бузилмаса хдм, камчилик билан адо этилган ҳисобланади. Бирор вожибни унутиб тарк қилган одамга "саждаи саҳв” вожиб бўлади.) Аммо таҳорати беихтиёр синиб қолса, намоз тугал бўлмайди. Бу одам дарҳол таҳорат олиб, бу орада намозни бузувчи ишни қилмаган бўлса, намозини келган жойидан давом эттириб қўяди. Агар намозни бузадиган ишлардан бирини қилиб қўйган бўлса, намозини янгидан бошлаб ўқийди. Бу мавзуга яна “Намозда таҳоратнинг бузилиши” мавзусида батафсилроқ тўхталамиз, иншоаллоҳ.
Намознинг вожиблари" қуйидагилардир:
1. Фарз намозларининг икки ракатида, витр ва нафл намозларининг барча ракатларида Фотиҳа сурасини ўқиш.
2. Фотиҳа сурасидан сўнг қисқа бир сура ёки учта қисқа оят ёки узун бир оят ўқиш.
3. Тартибга риоя қилиш. Яъни, қиём, қироат, руку ва саждаларни навбати билан бажариш вожиб. Лекин такбири таҳрима ва қаъдаи охир орасидаги тартиб фарздир.
4. Уч ва тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан сўнг ўтириш. Буни қаъдаи аввал, яъни биринчи ўтириш, дейилади?
5. Биринчи ва охирги қаъдаларда ташахҳудни ўқиш. Ташахҳуд араб тилида ўқилиши шарт. Имкони бўлган одам ташахҳудни бошқа тилда ўқиши жоиз эмас. Билмаган одам ўрганиб олгунича ўз тилида ўқиб туриши мумкин.
6. Витр намозида Қунут дуосини ўқиш. Қунут дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунча уч марта «Аллоҳум-мағфирлии» деса ёки «Роббана атина...»ни ўқиб туриши мумкин.
7. Қироатни тўрт ва уч ракатли фарзларнинг олдинги икки ракатида қилиш.
8. Намознинг фарзларини, яъни, руку, сажда, қаъда каби амалларини хотиржам ва сокин ҳолда маромига етказиб бажариш (яъни, шу амалларда тин олиш, бир тасбеҳ миқдорида туриш).
9. Жамоат бўлиб намоз ўқилганида, имомнинг овоз чиқариб ўқиладиган намозларни овоз чиқариб, махфий ўқиладиган намозларни махфий ўқиши. Ёлғиз намоз ўқувчи киши имом овоз чиқариб ўқийдиган намозларни хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа махфий ўқийди. Махфий ўқиш деганда фақат ўзи эшитадиган даражада, овоз чиқариб деганда, ёнидаги одам эшитадиган даражада қироат қилиш тушунилади.
10. Икки ҳайит намозида вожиб такбирларни айтиш.
11. Намоздан “салом” лафзи билан чиқиш.
Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, сақловчи фаришталарни ва мусулмон жинларни ният қилади.
Имомга эргашган одам, яъни муқтадий ўз саломи билан имомга алик олишни, ёнидаги намозхонларни ҳамда қўриқчи фаришта ва мусулмон жинларни ният қилади.
Якка намозхон эса саломида фаришталарни ният қилади.
Иккинчи саломда овоз биринчисидан бир оз пасайтирилади.
Намознинг ушбу айтилган фарз ва вожиб амалларидан бошқалари суннат ёки мустаҳабдир.
Музаффар Комилов ва Акмал Миравазларнинг
"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан