Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти туфайли халқаро танқидлар остида қолган Бош вазир Нетаняху исроилликлар керак бўлса, якка ўзи жанг қилишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда у кеча, 9 май куни кечқурун эълон қилинган видеомурожаатида маълум қилди, деб ёзади ВВС.
"Агар ўзимиз учун ёлғиз туришимиз керак бўлса, демак, ўзимизни ўзимиз ҳимоя қиламиз. Керак бўлса, тиш-тирноғимиз билан курашамиз ва ғалаба қозонамиз", – деган Нетаняху.
Қайд этиш жоизки, АҚШ Президенти Жо Байден Исроил Ғазо секторининг бошқа ҳудудларида урушлардан қочган миллиондан ортиқ қочқинлар тўпланган Рафаҳ шаҳрида кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошласа, Исроилга ҳарбий таъминотни янада қисқартириш билан таҳдид қилган.
Бунга жавобан қайсар Нетаняху 1948 йилдаги Исроил мустақиллик урушини ёдга олди.
"76 йил олдин мустақиллик урушида кўпчиликка қарши қуролимиз йўқ эди, ҳатто Исроилга қарши қурол эмбагроси ҳам бор эди, лекин бунга қарамай биз ғалаба қозондик", – дейди Исроилнинг қонхўр Бош вазири.