loader
Foto

Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Туркия-Ўзбекистон манфаатлари муштаракдир

Туркия Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўкташ Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Осиё хотин-қизлар форуми”нинг очилиш маросимидан сўнг журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Маҳинур хоним форумга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг махсус меҳмони сифатида ташриф буюрганини маълум қилди.

У Туркия ва Ўзбекистон ўртасида хотин-қизлар, оила, болалар ва ижтимоий масалаларда ҳам ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини, бу борада икки давлат манфаатлари муштарак эканлигини таъкидлади.

“Туркий давлатлар ҳар доим хотин-қизларни ҳимоя қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келган. Бугунги форум хорижликларни Туркияда Президент Ражаб Таййип Эрдўған бошчилигида хотин-қизларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш имконини берди. Ўз навбатида бугунги кунда бутун дунёда таҳдидлар, қийинчиликлар, тазйиқларга учраб келаётган қизлар, аёлларга ёрдам бериш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳаракатларни янада кучайтириш тарафдориман. Ўзбекистон бу борада ўз қатъий позисияси эга эканлигини исботлаб келмоқда”,- деди Маҳинур Ўздемир Гўкташ.