loader
Foto

Қуръоний бесуннатларнинг ақлсизлигига далил

Қуйида ҳадисларни инкор этувчиларнинг аҳмоқона фикрларига раддия сифатида ақлий далилларимиз ҳам бор. Қуръони каримда инсониятнинг кундалик ҳаётидаги ҳар жабҳаси борасида умумий ҳукмлар айтилган, муфассал ҳукмлар унда келтирилмаган. Улар мавзуни умумий жиҳат-дан қамрайди, бироқ тафсилоти баён қилинмагани учун уни тушуниш қийин. Бу ҳукмларнинг тафсилоти, уларни адо қилишнинг тариқаси - ҳаммаси ҳадисларда баён этилган. Мана бир мисол: Қуръони каримда  «Ақи-му-с-солата» («Намозни қоим қилинглар, намоз ўқинглар») деган ҳукм бор. Намоз ўқиш Қуръони каримнинг бир қанча ўринларида зикр қилинган. У исломнинг беш устунидан биридир. Бироқ намознинг вақтлари, ракъатларининг адади қанчалиги ва қандай қилиб ўқиш тариқаси Қуръонда таъйин қилинган эмас, белгилаб берилмаган. Агар ҳадиси шарифлар ҳужжат бўлмайдиган бўлса, «Ақиму-с-солата»га амал қилишнинг йўли қандай бўлади?!

Қуръонни ҳадисларсиз тушуниш мумкин бўладиган бўлса, ҳадиссиз унга амал қилиш керак бўлса, намозни қандай тушунамиз? Бу сўз луғатда нимани билдиради?

Араб тилини билиш дегани ҳали Қуръонни тушуниш дегани эмас!

Асли луғатда «солат» деб «думба»га айтилади. Энди «Ақиму-с-солата» дегани гўё «Думбаларингизни ликкил-латинг» деган маънони берадими? Араб тилининг энг ишончли эски луғат китоблари - «ас-Сиҳоҳ», «ал-Муҳит», «ал-Айн» кабиларда мазкур сўз отнинг икки сағриси (думбаси) деган маънони билдириши айтилган. Фаразан бундай дейдиган бўлсак, Қуръондаги бу амрга луғавий эътибордан қараб ҳадисга қарамайдиган бўлсангиз, «Рақс мажлисини қоим қилинглар» деган маънода бўлиб қоладику! Инсон ўзининг фикри билан беш вақт намозни келтириб чиқара олмайдику! Қуръоннинг мана шу ва бошқа амрларини тўғри тушунишимиз учун жондан азиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўрсатмалари, изоҳлари ва тафсирлари, бир сўз билан айтганда, ҳадиси шарифлари лозим бўлади. Бундан бошқа йўл йўқ!

Ана шу ерда «аҳли Қуръон» - «қуръоний»лар - бесуннатларнинг ақлсизлиги яққол намоён бўлади.

Абу Исо Ат-Термизийнинг

"Сунании Термизий шарҳи" китобидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР