loader
Foto

Хитой Фаластиннинг давлат сифатида тан олинишини қўллаб-қувватлайди

Хитой етакчиси Си Цзинпин пойтахт Пекинда бўлиб ўтган Хитой-Араб мамлакатлари ҳамкорлик форумининг 10-Вазирлар конференциясида нутқ сўзлади.

Хитой раҳбари Си Цзинпин тўлиқ мустақил Фаластин давлатининг барпо этилишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Хитой етакчиси Си Цзинпин пойтахт Пекинда бўлиб ўтган Хитой-Араб мамлакатлари ҳамкорлик форумининг 10-Вазирлар конференциясида нутқ сўзлади.

У ўз нутқида Исроилнинг Ғазога ҳужумларига тўхталар экан, “Ғазога қарши ҳужумлар чексиз давом эта олмайди” деди ва икки давлатли ечимга урғу берди.

Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати Ғазога шошилинч инсонпарварлик ёрдами доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик Қочқинларга гуманитар ёрдам бўйича Яқин Шарқ агентлигига 3 миллион доллар хайрия пули ўтказади.

Хитой тўлиқ суверенитетга эга бўлган мустақил Фаластин давлатининг барпо этилишини ва фаластинликларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиш йўлидаги талабларини қўллаб-қувватлайди.