Президент Украинанинг Фаластин-Исроил можароси бўйича позициясини баён қилди.
Давлат раҳбари Владимир Зеленский Ғазо секторидаги ҳарбий можарога изоҳ берар экан, Украинанинг бу борадаги позициясини холисона баҳолашга чақирди. Президент Украина БМТ Низомини ҳурмат қилишини ва Исроил ва Фаластин давлатчилигини тан олишини ва “Исроилни тўхтатиш учун ҳамма нарсани қилишини” таъкидлади. Бу ҳақда президент Сингапурда бўлиб ўтган анжуманда матбуот билан суҳбат чоғида маълум қилди, деб ёзади “Интерфакс-Украина”.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Хамас жангариларининг Исроил ҳудудига бостириб кириши ва тинч аҳолига ҳужумидан сўнг Украина Тел-Авивнинг ҳимояланиш ҳуқуқи ҳақида баёнот берган. Ўз навбатида, Исроил қўшинларининг Ғазо секторига кириб келиши ва у ерда гуманитар инқироз юзага келганидан сўнг, Киев Ғазога гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди, шунингдек, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишга чақирди. "Украина икки давлатни тан олади: Исроил ҳам, Фаластин ҳам", - деди президент. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Киев тинч аҳоли жабр кўрмаслиги ва можаро ҳал этилиши учун ҳамма нарсани қилади. Эслатиб ўтамиз, яқинда Осло, Мадрид ва Дублин Фаластин давлатлигини расман тан олган эди. Исроил расмийлари бу қарорни танқид қилиб, "Фаластин маъмурияти мустақил давлатга айланиш учун зарур бўлган мезонларга жавоб бермаслигини" айтди. Аввалроқ Қўшма Штатлар Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиши ҳақидаги резолюция лойиҳасига вето қўйган ва уни Хавфсизлик кенгашидаги 15 давлатдан 12 таси қўллаб-қувватлаган эди.