loader
Foto

Ғазодаги қурбонлар сони 36,43 минг кишига етди

Исроилнинг Ғазо секторига 2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган ҳужуми натижасида 36 439 фаластинлик ҳалок бўлди, 82 627 нафари яраланди.

Бу ҳақда Ғазо сектори бўйича Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилди, деб ёзади Anadolu.

Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги суткада анклавнинг яна 60 нафар аҳолиси ҳалок бўлган, 220 нафари жароҳатланган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил кучлари ўтган 24 соат ичида Ғазо секторининг турли ҳудудларида 4 та ҳужум уюштирганини маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳамон вайрон бўлган бинолар остида ва йўл четларида ётибди. Тез ёрдам машиналари ва фуқаро мудофаа гуруҳлари Исроил кучларининг тўсиқлари туфайли уларга етиб бора олмаяпти.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР