loader
Foto

АҚШ разветка ходими: АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши Ғазо урушини кенгайтирди

АҚШ армиясининг истеъфодаги ходими, агар АҚШ қўллаб-қувватламаганида, Ғазо бўлгасида уруш бу куч билан давом этмаган бўларди деб айтди.



АҚШ ҳарбий разветкасининг собиқ майёри Harrison Mann бу мамлакатнинг сионистик режим қўллаб-қувватлаганини танқид қилиб, Вашинттоннинг Тел-авив режимини қўллаб-қувватлаши Ғазо урушини бу ерга олиб келгании таъкидлади. Форс тудей сайтининг хабар қилишича,  АҚШлик бу зобит Вашингтонинг Исроил режимини Фаластиндаги жиноятларини қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида 24 май куни ўз лавозимидан истеъфога чиқди.

Кеча Қатарнинг Ал-Жазира телеканали билан суҳбатада,  АҚШнинг бу ҳарбийси   АҚШ армиясидаги кўплаб аскарлар ва разветка зобитлари мамлакат сиёсатидан норози эканлигини билдириб, мен ўз лавозимимдан истеъфга чиққанимдан кейин АҚШ мудофаа  разветкасининг кўплаб элементларининг диққати Ғазодаги ҳозирги воқеаларга қаратилди деб изоҳлади.

Harrison Mann 13 йил ичида АҚШ армиясида зобит бўлиб хизмат қилган.  Унинг истеъфо мактубида  шундай дейилган: Жо Байден маъмуриятининг Исроилга  қабул қилиб бўлмас ёрдами Ғазода ўн минглаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлишига сабаб бўлди.

Яқинда АҚШ Давлат департаментининг араб тилида сўзлашувчи матбуот котиби,  Ҳала Ғарит ҳам  АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг Ғазога нисбатан сиёсатига норозилик сифатида  ўз лавозимидан истеъфога чиқди. Бундан олдин АҚШнинг сионистик режимни Ғазо урушида қўллаб-қувватлаётганига норозилик сифатида 3 АҚШлик расмий истеъфога чиққанди.