loader
Foto

Исроил фаластинликлар ерига янги шаҳарчаларини қуриб ташламоқда

Ишғолчи сиоинстик режимнинг вазирлар маҳкамаси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларда аҳоли пунктларини ривожлантириш режасини тасдиқлади.



Сионистик режимнинг жосуслик кабинети  бу режим молия вазири Bezalel Smotrixнинг Фаластин мухторияти ё  ўзини-ўзи бошқариш ташкилоти назорати остидаги ҳудудларда аҳоли пунктларини кенгайтириш режасини тасдиқлади.

Қарорга асосан аввал рухсатсиз қурилган 5 та аҳоли пункти қонуний деб топилади.

Шу билан бирга босқинчи режим хавфсизлик кабинети  Фаластин мухторияти ташкилотининг  мансабдор шахсларнинг босиб олинган ҳудуд доирасида  ҳаракталанишга жиддий чекловлар киритди ва уларнинг баъзи имтиёз ва ваколатларини ҳам бекор қилди. Шарқий Байтлаҳм ва жануби-шарқий босиб олинган Қудсдаги Фаластин мухторияти ташўкилоти эса ижро ҳокимиятга эга бўлмайди.

Bezalel Smotrix сўзларининг  бошқа қисимда, Фаластин маъмуриятига қарши санкциялар қўллаш ва аҳоли пункларни  кенгайтириш Фаластинни тан олган ҳар бир мамлакат учун аниқ мурожаатжир. Исроил режмимининг юрагида Фаластин давлатини ташкил этиш экзиценсиал бир таҳдид ҳисобланади ва мен бундай фалокатга  йўл қўймайман.

Май ойида Испания, Ирланидя ва Норвегия мамлакатлари Фаластин давлатини расман тан олишди  шундан кейин бу давлатларга Словения, Арманистон ва Ямайка ҳам қўшилди.

2023-йилнинг 7 октябрида Ғазо бўлгасида Ал-Ақсо тўфони амалиёти бошланганидан кейин сиоинстик режимнинг Ғарбий соҳилда кенг кўлами аҳоли пункларни қурилиши янада жадаллашган. Қолаверса бу режим армияси ва қуролли кўчмакнчилари  Фаластиннинг босиб олинган ҳудудининг бу қисмидаги  шаҳар ва қишлоқлардаги фаластинликлар ва уларнинг мулкларига тинимиз ҳужум қилиб ҳозиргача кўп фаластинликларни шаҳид қилган, ярадор этган ва ҳибсга олган.