loader
Foto

Исроил қўшини Ливан жанубидаги 5та қишлоқни бомбардимон қилди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил армиясининг 8 октябр куни бошланган ҳужумлари туфайли ҳозиргача 366 нафар Ҳизбуллоҳ жангариси ва 100 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини билдирди.

Исроил ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда. Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубидаги 5 қишлоқни бомбардимон қилди.

Исроил армияси томонидан берилган баёнотда “Ҳизбуллоҳ”га оид ҳарбий тузилмалар нишонга олингани таъкидланди. “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ливан жанубидан Исроил ҳарбий базасини камикадзе учувчисиз ҳаво воситаси билан нишонга олганини эълон қилди.

Бундан ташқари, Ливандан Исроил шимолига кўплаб ракеталар учирилди ва минтақада сиреналар эшитилди.

Исроил армияси 33 ёшли аскарнинг учувчисиз учиш аппаратлари воситасида содир этилган ҳужумда ҳалок бўлганини эълон қилди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил армиясининг 8 октябр куни бошланган ҳужумлари туфайли ҳозиргача 366 нафар Ҳизбуллоҳ жангариси ва 100 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини билдирди. Жароҳатланганлар сони 1438 нафарни ташкил этмоқда.

Можаролар туфайли ҳозиргача Ливан жанубида 90 минг киши кўчирилди, Исроил шимолидаги кўплаб аҳоли пунктлари эвакуатсия қилинди.