loader
Foto

279 кун ичида Исроил Ғазода 38 минг 345 мусулмонни ўлдирди

Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида икки марта қирғин уюштириб, 50 нафар фаластинликни ўлдирди.

Фаластиннинг Ғазо секторидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида, 2023-йил 7-октабрдан бери блокададаги Ғазо секторида давом этган Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 38 минг 345 нафарга етди.



Охирги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо секторининг турли ҳудудларида иккита қирғин содир этиб, 50 нафар фаластинликни ўлдирди. Бундан ташқари, яна 54 киши жароҳатланган, дейилади хабарда.



Шундай қилиб, 7 октабрдан буён Исроилнинг Ғазо секторида давом этаётган ҳужумлари чоғида қурбон бўлганларнинг умумий сони 38 345 нафарга, ярадорлар сони 88 295 нафарга етди, дея қайд этди Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги.



Ҳалок бўлганларнинг жасадлари ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида ва ёъл четларида қолмоқда. Тез ёрдам ва фуқаролик мудофаа гуруҳлари Исроил кучлари келтириб чиқарган тўсиқлар туфайли уларга етиб бора олмаяпти, дея қўшимча қилди департамент.