Исроил Бош вазири қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Бенямин Ненаняху АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси олдида қилган нутқида Ғазо секторида олиб бораётган урушини ҳимоя қилиб, уни Вашингтонда қарши олган намойишчиларни қоралади.
АҚШнинг кўплаб демократ қонунчилари унинг нутқини бойкот қилди. Вице-президент Камала Ҳаррис ҳам, собиқ президент Доналд Трамп вице-президентликка танлаган сенатор ЖД Венс ҳам тадбирда қатнашмади.
Исроил бош вазирининг таъкидлашича, Ғазода тўққиз ойдан бери давом этаётган уруш “тўлиқ ғалаба”га эришилмагунча давом этади. У АҚШни ХАМАС ва Эрон ҳомийлигидаги бошқа гуруҳларга қарши курашни қўллаб-қувватлашда давом этишга ундади.
“Америка ва Исроил бирга туриши лозим. Бирга бўлсак, оддий бир нарса содир бўлади: биз ғалаба қозонамиз, улар ютқазади”, - дейди Нетаняху.
Конгресс минбаридан сўзлар экан, Исроилнинг қонхўр ва ҳарбий жиноятчи раҳбари бино теварагида намойиш қилаётганларни масхара қилиб, уларни Исроил душманлари учун “фойдали аҳмоқлар” деб атади.
Қонхўр Нетаняхунинг сўзларини залда аксарият қонунчилар ўрнидан туриб олқишлаган бўлса, етакчи демократ қонунчилар сукут билан қарши олди. Конгресснинг мусулмон демократ аъзоси Рашида Толиб тадбирга “ҳарбий жиноятчи” деган ёзув кўтариб келди.
Маълумотларга кўра, ўт очишни ва тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш ҳақида ёзув туширилган футболкаларни кийган бир неча киши полиция томонидан залдан чиқариб юборилган.
Қонхўр Нетаняху дейдики, Вашингтонга келган кўп сонли намойишчилар “7-октабрда чақалоқларни ўлдирган ХАМАС билан ҳамнафас”.
“Улар ХАМАС тарафида ва бундан уялишлари керак”, - деди у.
Қонхўр Нетаняхуни Конгрессга Вакиллар палатаси спикери, республикачи Майк Жонсон таклиф этган. У АҚШ Конгрессининг қўшма мажлисида тўртинчи бор сўзлаши.
Қонхўр Нетаняху кўпинча республикачиларга ён босиш орқали АҚШ сиёсатига “бурун суқиш”да танқид қилинади. Нутқида у амалдаги Президент Жо Байденга ва “Исроил учун қилган барча ишлари учун” собиқ президент Доналд Трампга миннатдорчилик билдирди.
Исроилнинг ўзида ҳам унга қарши танқидлар кучаяр экан, қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Бенямин Нетаняху ўзини АҚШда ҳурмат қилинадиган давлат арбоби сифатида намойиш этишга ҳаракат қилди. Аммо Америкада ҳам Исроил ва Ғазодаги уруш бўйича фикрлар бўлинган.
24-июл куни Капитолий атрофи баланд тўсиқлар билан ўраб қўйилди. Полиция қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняхуни “ҳарбий жиноятчи” деб қоралаб бинога яқинлашган намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи қалампир кукуни қўллаган.
Исроилнинг қонхўр ва ҳарбий жиноятчи раҳбарининг нутқи 50 дан зиёд демократлар, жумладан сенатор Берни Сандерс томонидан бойкот қилинди. Вице-президент Камала Ҳаррис ҳам аввал режаланган тадбирлар боис кела олмаганини маълул қилган. Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон Ҳарриснинг тадбирда қатнашмаганини "кечириб бўлмас" қарор сифатида танқид қилмоқда.
Нетаняху Байден ва Ҳаррис билан 25-июл куни, Трамп билан эса Флоридадаги уйида 26-июл куни кўришиши кутилмоқда.
Исроилни қўллаб-қувватлаш АҚШ сиёсатида азалдан муҳим аҳамият касб этади. Исроилни қувватлайдиган, аммо Нетаняхудан норози кўплаб демократлар унинг ташрифини республикачиларнинг ўзини Исроилга содиқ қилиб кўрсатиш ҳаракати дея баҳоламоқда.
Байден маъмуриятининг билдиришича, Исроилнинг қонхўр ва ҳарбий жиноятчи раҳбари ташрифи чоғида эътиборни Ғазода оташкесимга эришиш, ХАМАС ушлаб турган исроилликларни озод этишга қаратиши лозим.
Исроилда кенг тарқалаётган қараш шуки, қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняху атайлаб урушни давом эттирмоқда, чунки уруш тугаб сайловлар ўтказиласа, ҳокимиятдан кетиши мумкин.
Вашингтонда қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняху ташрифига қарши намойишлар
Исроил Бош вазири қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Бенямин Нетаняху Капитолийда илиқ кутиб олингани билан ташқарида минглаб одам Ғазодаги урушга, Нетаняхунинг ташрифига қарши намойиш қилди.
Баъзи намойишчилар бошқа штатлардан ва ҳатто бошқа мамлакатлардан келди.
“Бенямин Нетаняху ҳарбий жиноятчи эканини билдириш учун тўпландик. Уни Вашингтон шаҳри ва Америкада кўришдан хурсанд эмасмиз. Исроил Ғазода Фаластин халқига қарши давом этаётган қатлиоми учун мохов мамлакатга айланган”, - дейди намойиш ташкилотчиси Калим Хава.
Намойишчилар қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняхуни ҳибсга олишга чақирди.
“Уни Америкага таклиф этишди. Аслида қўлига кишан солиб, қамоққа ташлаш керак. Фаластинликларга қарши барча жиноятлари учун жавоб бериши керак”, - дейди Лужейн Ламасри исмли яна бир одам.
Капитолий атрофида хавфсизликни таъминлаш учун Ню-Ёрк шаҳар полиция бошқармаси Вашингтонга миршабларини юборган.
ХАМАС гаровга олган одамлар оила аъзолари ҳам намойиш қилиб, Нетаняхуни яқинларини озод этишга қаратилган келишувни қабул қилишга даъват этди.
Келиб чиқиши фаластинлик бўлган қонунчи Рашида Толиб қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняху маърузасини бойкот қилмади, аммо қўлида “қатлиомда айбдор” деб ёзилган карточка ушлаб ўтирди.
Фаластин Мухториятининг ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Умар Авадалла Нетаняхунинг АҚШ Конгрессидаги нутқини сафсата ва ёлғон, Фаластин келажагига мафкуравий душман бўлган Конгресс аъзолари томонидан саҳналаштирилган комедия деб атади.
Ғарбий Соҳилнинг Хеврон шаҳрида яшовчи Муҳаммад Носир исмли фаластинлик Нетаняху АҚШ Конгрессида илиқ кутиб олинганидан ажабланмаслигини айтади.
"Агар улар бу қадар кўп қарсак чалмаса, ғалати бўларди. Ахир уларнинг ҳаммаси сионист. Дунё сионистларидан нимаям кутардингиз?”, - дейди у.
Нетаняху чиқишида нималар ҳақида гапирди?
Россия Президенти Владимир Путин Украинада уруш бошлагани учун АҚШ сиёсатчилари лаънатига учраса, ўтган йил октабридан бери Ғазога қўшин киритиб, 14 мингдан зиёд фаластинлик боланинг ўлимига сабаб бўлган қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняхунинг салкам бир соатлик чиқиши давомида Америка қонунчилари тахминан 40 маротаба унга қарсак чалди.
Демократлар партиясидан бир нечта қонунчи, жумладан витсе-президент Камала Ҳаррис ва собиқ спикер Ненси Пелоси Нетаняху маърузасини бойкот қилди.
Қонхўр Нетаняху ҳарбий амалиёт тугаши кетидан Ғазони фаластинликлар бошқариши кераклигини таъкидлади.
“Ғазо демилитаризация ва дерадикализация қилинишини истайман. Исроил Ғазога аҳолисини кўчирмоқчи эмас. Аммо у ерда террор қайта бош кўтаришининг олдини олиш учун, Ғазо ортиқ Исроилга таҳдид солмаслиги учун яқин келажакда секторда хавфсизлик учун назоратни ўз қўлимизга оламиз”, - деди у.
Қонхўр Нетаняху ХАМАС гаровда ушлаб турган одамларни озод этишга қаратилган ҳаракатлар ҳақида гапирди, унинг ҳукумати ва урушни танқид қилаётган ватандошлари ва бошқа намойишчиларни қоралади.
Уруш бошидан бери Ғазода 39 мингдан зиёд фаластинлик, жумладан ХАМАС вакиллари, минглаб бегуноҳ аёллар ва болалар ўлган. Халқаро жиноий суд Нетаняху ва Исроил мудофаа вазирини ҳарбий жиноятларда айблаб, уларни ҳибсга олишни буюрди.
Нетаняху суд қарорини қоралади.
"Халқаро жиноий суд прокурори уялмасдан Исроилни Ғазо халқини атайлаб очликка маҳкум этганликда айблади. Бу қуруқ ва бемаъни сафсата”, - деди қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняху.
Исроил раҳбарининг маърузасини тинглашдан бош тортган демократ сенатор Жек Рид бойкот сабабини қуйидагича изоҳлади:
“Нетаняху Исроил хавфсизлиги ҳисобига ўз мақсадларини олға сураётган ултра миллатчи экстремистлар билан ҳамтовоқ бўлди, бу экстремистларга ҳукуматда юқори лавозимларни улашди. Улар Нетаняхуни сиёсатида кўплаб хатоликларга ундади”, - дейди сенатор.
Республикачи қонунчилар (трампчилар) қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняхуни илиқроқ кутиб олди. Вашингтонлик таҳлилчи Жон Алтерманнинг айтишича, Исроил Америка учун муҳим, бироқ сайлов мавсумида сиёсатчилар сайловчилар дардига қулоқ солишга мажбур.
“Нетаняху демократлар орасидаги хайрихоҳлик парчаланишининг олдини олишга ва республикачилар билан алоқани кучайтиришга ҳаракат қилади. Нетаняху ноябр сайловидан сўнг республикачилар ҳокимиятга келишини башорат қилаётган бўлиши мумкин”, - дейди Стратегик ва халқаро изланишлар маркази эксперти.
Пайшанба куни қонхўр ва ҳарбий жиноятчи Нетаняху Оқ уйда Президент Жо Байден билан гаплашди, собиқ президент Доналд Трамп билан кўришиши кутилмоқда.