loader
Foto

Нетаняхуни Гитлернинг охирига ўхшаш хорлик кутмоқда

Нетаняху бир неча ойлардан бери Ғазода бутун дунё олдида геноцид содир этмоқда. Фаластинликлар бошидан кечирган қирғин Гитлер томонидан содир этилган геноцидни эслатади... Хўш, миллионлаб одамларни ўлдирган фашистлар режимининг бош меъмори Гитлернинг оқибати қандай бўлган?



Гитлер 1933 йилда Германияда ҳокимият тепасига келди ва қонли нацистлар диктатурасини ўрнатди.

У ўн миллионлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва режаланган геноцидни содир этган жаҳон урушини бошлади; У аёллар, болалар ва чақалоқлар ҳақида гапирмади, балки атайлаб тинч аҳолини нишонга олди.

Бу сафар замонамизнинг Гитлери Нетаняху 60 йил аввал дунё кўз ўнгида содир бўлган шунга ўхшаш қирғин ва геноцидни амалга оширмоқда.

Қотил Нетаняҳу бошқаруви 7-октабр куни Ғазога бошлаган ҳужумларини худди шу геноцид мантиғи билан давом эттирмоқда; Фаластинликларни борган касалхонада, бошпана топган қочқинлар лагерида ҳам отиб ўлдиришда ва ҳатто туғилмаган болаларни ўлдиришда давом этмоқда.

Фаластин ерларини босиб олиш кенгайишда давом этмоқда, инсонпарварлик ёрдами киришига тўсиқ қўйишда давом этмоқда, Исроил очиқ уруш жиноятларини содир этмоқда ва инсон ҳуқуқларини бузмоқда.

Гитлернинг изидан борган Нетаняхуни ҳам геноцид муносабати туфайли худди шундай якун кутмоқда.

Тарихдаги энг катта қирғинлардан бирини содир этган Гитлер урушнинг сўнгги кунларида ўзи хавфсиз жой сифатида кўрган ер ости қароргоҳига бошпана олди. У Берлин йиқилгандан кейин қўлга олиниши ва жавобгарликка тортилишини англаб, ўз жонига қасд қилди. У сиянид ичиб, бошига ўқ узган.

Шу тариқа, миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган геноциднинг умри ер ости бошпанасида тугади.

Гитлер ўз жонига қасд қилганидан кейин нацистлар раҳбарлари ҳам жавобгарликка тортилди ва Нюрнберг судида судланди (аксари дорга осилди).

Шунга ўхшаш ҳолат бугунги кунда ҳам мавжуд.

Халқаро судда Исроил геноцид айби билан судланмоқда.

Кўплаб давлатлар, жумладан Туркия бу ишга аралашишга қарор қилди.

Халқаро жиноий судда генотсид Нетаняху учун ҳам худди шундай жараён давом этмоқда.

Суд бош прокурори Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ариза берган.

Турк ОАВлари маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади