loader
Foto

Туркияда бутунжаҳон ҳалол саммити бўлиб ўтади

Форум «Discover Events» компанияси томонидан Ислом савдони ривожлантириш маркази (ICDT) ва Ислом мамлакатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) билан биргаликда Туркия президенти шафелиги остида ўтказилади.

Тадбир унинг қатнашчилари – давлат структураси вакиллари, хусусий сектор, шунингдек, 80 дан ортиқ мамлакат экспертлари ва олимлари орасида тажриба алмашиниш учун платформа ҳисобланади. У минтақавий ва халқаро даражада стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга, бутун дунёда эътироф этиш учун ҳалол маҳсулот умумий стандарти яратишга хизмат қилади.

Саммит билан бир вақтда «Halal Expo 2019» кўргазмаси ташкил қилинади, унда ҳалол саноатидаги етакчи компаниялар тўпланади. Маҳсулотдан ташқари, қатнашчилар ушбу бозордаги энг янги технологиялар ва трендлар билан танишишлари мумкин.

Ислом меъёрларига риоя қилинган ҳолда тайёрланган маҳсулот нафақат мусулмонлар орасида, балки дин ва мазҳабидан қатъи назар, соғлом турмуш тарзига амал қилишга интиладиган бошқа одамлар орасида ҳам оммалашган. Улар учун ҳалол бу – соғлом озиқа ва маҳсулотлар танлаш учун масъулиятли ёндашувдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР