loader
Foto

Путиннинг қуролни пеш қилиши Ғарбнинг эътиборини тортмоқда ва Байден билан саммит

Унинг мудофаа вазири сешанба куни Россия иккита армия ва учта десант дивизиясини можарога яқин бўлган чегарага сафарбар қилганини тан олгач, АҚШ президенти Жо Байден Кремлга қўнғироқ қилди ва икки томонлама саммитни ўтказишни таклиф қилди: бу - дунёдаги энг юқори музокаралар столи ортида жой кутаётган Путин учун узоқ кутилган мукофотдир".

(...) Нашрнинг таъкидлашича, мутахассислар Москванинг нияти шунчаки унинг қўшнилари қўрқитиш, Байденнинг янги маъмурияти томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш даражасини синаш ва Оқ уйга Россиянинг Европага хавфсизлигига таъсир кўрсатиш воситалари ҳақида эслатишдан иборат.

"Россия АҚШ билан муносабатларининг ёмонлашиб бораётган контекстида Москва Украинага бошқа ён беришга тайёр эмаслиги ҳақида аниқ хабар юборди, - деди Россия мудофаа таҳлил маркази стратегиялар ва технологияларни таҳлил қилиш Маркази директори Руслан Пухов. - Хабар қуйидагича бўлди: ёки биз ҳозир қаерда бўлсак, шу ерда тўхтаймиз, ёки ҳаракатни давом эттирамиз".

(...) "Россия ва Украина ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолатида бизда Киевга таъсир кўрсатиш учун куч билан таҳдид қилиш ва куч ишлатишдан бошқа воситамиз йўқ. Бошқа дипломатик таъсир воситалари чекланган", - дейди Россия Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчиик кенгаши аъзоси ҳам саналган Пухов.

"Россия бу ишни табиатан шафқатсиз эканлиги сабабли қилаётгани йўқ, бу бирон-бир босим ёки таъсир этишнинг ягона усулидир", - қўшимча қилади у.

(...) "Москва Карнеги маркази раҳбари Дмитрий Трениннинг фикрига кўра, Киевнинг Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши Россия-Украина низосида унинг ставкаларини кўтариб, Москва ва НАТО ўртасида кенгроқ зиддият марказига айлантирди ва шу тариқа, Кремлни жанговар позиция эгаллашга мажбур қилди. "Украина АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан изчил равишда оладиган ҳисобсиз ва автоматик қўллаб-қувватлаш туфайли, Киев Россияни немислар ва шахматчилар цугцванг деб атайдиган ҳолатга қўйиш имконига эга, - деди у. – Ўйинчи қилиши ёки қилмаслиги мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракат фақат унинг ўрнини ёмонлаштиради".

(...) Байденнинг саммит ўтказиш ҳақидаги таклифи ҳақида гапирар экан, нашрнинг таъкидлашича, "саммит формати Кремлга ёқади, чунки амалда Киевни ҳар қандай музокаралардан четлатади ва Путинга низо тақдирини ҳал қиладиган иккита қудратли давлат сифатида ўзини тасаввур қилишга ёрдам беради. Лекин узоқ муддатли тартибга солиш эришиб бўлмайдиган кўринади, чунки ҳар икки томон Минск шартномаси шартларига риоя қилмаяпти ва ҳар қандай деэскалация бўйича қадамлар қўшимча дастакларга эга бўлиш учун имконият сифатида бошқа томони билан идрок қилиниши мумкин, деб хавфсирайди".

"Қора денгизга Россия ва НАТО кемалари юборилди, Ғарб иттифоқи бу йил ёзда Шарқий Европа давлатларида қатор йирик ҳарбий машғулотлар тайёрламоқда – бу қадам, эҳтимол, кескиникнинг кучайишига олиб келади. "Россияни ўзини муносиб тутишга мажбур қилиш ўрнига, Ғарб якуний ҳисобда тўқнашвларга олиб келиши мумкин бўлган тарзда ўт қаламоқда, - таъкидлайди Тренин. – Иккинчи Михаил Горбачев бўлмайди".

"Келинг, тан оламиз: Европада минтақавий урушни иккала томон ҳам эҳтимолий деб кўриб чиқмокда ва бу ҳеч кимни қувонтирмаслиги керак. Ҳатто АҚШ ҳам, чунки бундай уруш Европа билан чекланиб қолмайди, - деди у. – Хавфсизлик камарини тақиб олинглар".

Манба: Financial Times