loader
Foto

Канада Ислом тарихи ойлигига тайёрланмоқда

Бутун мамлакат бўйлаб ислом марказлари, масжидлар ва мактаб кенгашлари ушбу ойлик доирасида кўргазмалар, маърузалар, семинарлар ва кинонамойишлар ўтказади.

Оттавада тадбирлар 1 октябрда  Канада Ислом радио корпорацияси ҳужжатли фильми бепул намойишидан  бошланади.

Кингстон «Вайд: айрилиқ қўшиқлари» фильмини, шунингдек, «Билол-янги қаҳрамон образи» оилавий фильми билан тарихий намойишларни бошлади.

Бундан ташқари, Торонтода Торонто округи мактаблар кенгаши, полиция хизмати, жамоат кутубхонаси, Канададаги Шимолий Америка Ислом маркази ва бошқалар томонидан ташкил қилинган тадбирлар дастурига бой ойлик бўлиб ўтади.

Бошқа тадбирлар Ванкувер ва Лондонда ҳам бўлиб ўтади.

Канадада мусулмонлар

Мамлакат статистика агентлиги маълумотларига кўра, мусулмонлар Канадада энг тез ўсаётган диний жамоат ҳисобланади.

Тарихан Канада мусулмон аҳолиси охирги ўн йилликда 82 фоизга – 2001 йил 579 минг кишидан 2011 йил 1 миллион кишигача ўсди.

Мусулмонлар Канада аҳолиси умумий сонининг 3,2 фоизини ташкил қилади.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Ярмук жанги

Қодисия жанги

Масжидул Зирор