loader
Foto

Исроил: Биз фақат Фуад Шукурни ўлдирдик

Исроил армияси, Хамас Сиёсий Бюроси Раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилган кечаси Байрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори даражали қўмондони Фуад Шукурни нишонга олган ҳужумдан ташқари, Яқин Шарқдаги бошқа минтақага ҳужум қилмаганини даъво қилди.



Исроил армияси воизи Даниел Ҳагари матбуот анжуманида кун тартиби ҳақида баҳо берди.

Ҳагарий 31 июл куни Эроннинг пойтахти Теҳронда Ҳаниянинг ўлдирилиши ҳақидаги саволга жавоб берар экан, ҳужумни фақат Ливаннинг пойтахти Байрутда 30 июлдан 31 июлга ўтар кечаси ва эрталаб амалга оширганликларини билдирди.

Ҳагарий Ҳаниянинг ўлдирилиши ортида Исроил қўшини турмаганини иддао қилиб, “30-июл, сешанба оқшомида Ливанни уриб, аниқ ҳаво ҳужумида Фуад Шукурни (Ҳизбуллоҳ қўмондони) ўлдирдик. Ўша кечани таъкидламоқчиман. Бутун Яқин Шарқда «Бошқа ҳаво ҳужумлари, ракеталар ёки Исроилнинг учувчисиз ҳаво воситалари (УАВ) бўлмаган», деди у.

30 июл куни Исроил армиясининг Бейрутда уюштирган ҳаво ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг юқори даражали қўмондонларидан Фуад Шукур ҳалок бўлди.

Ушбу ҳужумдан бир неча соат ўтгач, Теҳронда ҲАМАС етакчиси Ҳанийя ўлдирилди. Эрон ва Ҳамас Ҳаниянинг ўлдирилиши ортида Исроил турганини билдирар экан, Тел-Авив маъмурияти бу мавзуда изоҳ беришдан ўзини тияди. (Дунё сиёсатчиларининг салбий муносабатидан "уялаб" турибди)