McDonald's, Starbucks ва бошқа кўплаб брендлар қотил Исроилни қўллаб-қувватлаганликлари сабабли бойкот қилинмоқда. Ғазога ҳужумлар бошланган 7 октябрдан буён сезиларли даражада ортган бойкот ҳаракати билан брендлар жиддий қиймат ва обрў-эътиборни йўқотмоқда.
McDonald's 2024 йилнинг иккинчи чораги учун балансини эълон қилди. Компания баёнотига кўра, McDonald's глобал таққосланадиган савдолари жорий йилнинг иккинчи чорагида 1 фоизга камайди. Шундай қилиб, компаниянинг сотувлари 2020 йилнинг сўнгги чорагидан бери биринчи марта камайди.
Кўриб чиқилаётган даврда ресторанлар тармоғининг АҚШдаги савдоси 0,7 фоизга, «Халқаро бошқариладиган бозорлар» сегменти сотуви 1,1 фоизга, «Халқаро ривожланган лицензияланган бозорлар» сегменти сотуви, жумладан, стратегик ҳамкорларга франчайзинг ҳуқуқларини лицензияловчи ресторанларни ўз ичига олган савдолари 1,3 фоиз камайди.
Баланс ҳисоботида «Яқин Шарқдаги урушнинг давом этаётган таъсири ва Хитойдаги салбий таққосланадиган савдолар Лотин Америкаси ва Япониядаги ижобий таққосланадиган сотувлар билан қопланди» деган баҳолашни ўз ичига олади.
Компаниянинг даромади ва фойдаси кутилганидан паст бўлди
McDonald's даромади йилнинг иккинчи чорагида 6,49 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли бир хил даражада. Компаниянинг даромади ушбу даврда бозор кутганидан паст бўлиб, 6,61 миллиард долларни ташкил этди.
McDonald'sнинг соф фойдаси иккинчи чоракда 12 фоизга камайиб, 2,02 миллиард долларни ташкил қилди. Компания ўтган йилнинг шу даврида 2,31 миллиард доллар фойда кўрган.
Компаниянинг ўтган йилнинг иккинчи чорагида 3,15 доллар бўлган акцияси фойдаси 2024 йилнинг биринчи чорагида 2,80 долларгача камайган. Компаниянинг ҳар бир акциядан тушган даромади ҳам бу даврда бозор кутган 3,08 долларни қондира олмади.
McDonald's бош ижрочи директори (бош директори) Chris Kempczinski молиявий натижаларга оид баёнотида истеъмолчилар ўз харажатларини танлашда кўпроқ танланишини айтди.
Бойкотларга салбий таъсир кўрсатди
Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари туфайли бойкот нишонига айланган McDonald'sнинг молиявий натижаларига ўтган йилнинг охирги чораги ва жорий йилнинг биринчи чорагида Яқин Шарқдаги тўқнашувлар салбий таъсир кўрсатди.
Ўтган йилнинг сўнгги чорагида ресторанлар тармоғининг даромади бозор кутганидан паст бўлган бўлсада, Яқин Шарқдаги можаролар компаниянинг савдосига таъсир қилгани сабабли, унинг Яқин Шарқдаги ресторанларини ўз ичига олган бозор гуруҳидаги савдоси жорий йилнинг биринчи чорагида камайди. .
Starbucks ҳам кўп йўқотмоқда.
АҚШнинг Starbucks қаҳва тармоғининг глобал савдоси апрел-июн даврида 3 фоизга камайди. 30 июнда тугайдиган уч ойлик даврни молиявий тақвимида учинчи чорак деб ҳисоблаган Starbucks кофе тармоғи ўз балансини эълон қилди.
Шунга кўра, Starbucksнинг глобал таққосланадиган дўконлари сотуви айтилган даврда 3 фоизга камайди. Компаниянинг Шимолий Америкадаги савдоси 2 фоизга, халқаро савдоси эса 7 фоизга камайди.
Даромад кутилганидан паст
Starbucksнинг умумий соф даромади апрел-июн даврида 0,6 фоизга камайиб, 9,11 миллиард долларни ташкил этди. Компаниянинг умумий соф даромади ўтган йилнинг шу даврида 9,16 миллиард долларни ташкил этган эди.
Бозор тахминлари компаниянинг ушбу даврдаги даромади 9,24 миллиард долларни ташкил этиши эди.
Starbucksнинг ўтган йилнинг апрел-июн даврида 99 сент бўлган акция бошига даромади жорий йилнинг шу даврида 93 сентга камайди.
Компаниянинг акция бошига тушган даромади бу даврда бозор кутганларига параллел равишда кузатилди.
Starbucksнинг глобал сотувидаги биринчи пасайиш
Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари туфайли норозилик ва бойкот кампанияларига дуч келган компаниялардан Starbucksнинг молиявий натижалари охирги икки чоракда салбий таъсир кўрсатди.
Кофе тармоғи ўтган йилнинг октябр-декабр ойлари учун йиллик савдо прогнозини пасайтирди, бу қисман Яқин Шарқдаги дўконлардаги сотувларга салбий таъсир кўрсатди.
Январ-март даврида компаниянинг даромади 2 фоизга қисқарган бўлса, унинг глобал савдоси 4 фоизга қисқарди, бу 2020 йил охиридан бери биринчи марта пасайишдир.
Абу Муслим таржимаси (туркчадан)