Шимолий Суматра губернатори Эди Рахмаяди музейнинг очилиш маросимида қуйидаги сўзларни айтди: «Вилоятимизда, жумладан, ислом дини Суматрага илк бора у орқали кириб келган Барус туманида Муқаддас Қуръоннинг кўплаб қадимий қўлёзмалари бор. Қидирувлар натижасида биз 250 ёшдан катта бўлган нусхаларни топдик. Бу нусхаларнинг барчаси ҳозирда музейдан ўрин олган».
Эди бу тарихий нашрларни топиш ва уларни музейга тақдим этишда катта ёрдам кўрсатган тарих профессори Ичуан Азхарийга миннатдорчилик билдирди.