Бир кун олдин ўзини Беларус президенти деб эълон қилган одам, агар «Россия парчаланиб кетса», «Барча МДҲ давлатлари чўкишини» айтди.
Лукашенко ташқи таҳдидларга биргаликда қарши туриш учун «бирликка» чақирмоқда, дея хабар беради Белта манбаси.
Кеча, 8 август куни МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлиги кенгаши йиғилишида Лукашенко ҳозирги вазиятда айрим давлатлар ўзлари учун манфаат кўришга ҳаракат қилаётганини айтди.
Беларус диктаторининг сўзларига кўра, МДҲнинг баъзи давлатлари Россия Федерациясидан узоқлашишга қарор қилишди, чунки мамлакат санкциялар остида. Бироқ, у «Россия Федерациясидан юз ўгирмасликка» чақиради. Акс ҳолда, бу ҳамма учун «ёмон» бўлармиш.
2024-йил июн ойи охирида Минск Украина чегарага қўшин ва ҳарбий техникани олиб чиқаётганини эълон қилган эди.
6 август куни Киев ўз қўшинларини Курск вилояти ҳудудига киритди. Баъзи ташвиқот оммавий ахборот воситалари бунинг учун дарҳол Лукашенконинг сиёсатини айбладилар: у гўё ўз мамлакати Украинага ҳужум қилмаслигини айтди, бу эса Киевга қўшинларнинг бир қисмини Курск вилояти тамон ўтказишга имкон берди.
Абу Муслим таржимаси