loader
Foto

Геноцид армияси фаластинлик тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқда

Қотил Исроил армияси Ғазода геноцид қилишда давом этар экан, унинг Фаластин тинч фуқароларига нисбатан ғайриинсоний амалиётлари ҳам ойдинлашмоқда. Исроил қўшини, Ғазо секторидаги туннел ва биноларда тузоқ бўлиши эҳтимолига қарши тинтув ўтказар экан, Фаластинлик тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдалангани таъкидланди.

Исроилда нашр этилган Haaretz газетаси, Фаластинлик тинч аҳолининг жонли қалқон сифатида фойдаланилаётгани ҳақида ҳайратланарли эътироф этди.

Хабарда, Исроил армиясининг Бош штаб раҳбари Герзи Ҳалеви идораси ва армиядаги юқори мартабали зобитларнинг маълумоти билан туннел ва биноларни тинтув қилиш чоғида Ғазо секторидаги тинч аҳолидан «систематик равишда» тирик қалқон сифатида фойдалангани билдирилди.

Исроил армиясидаги баъзи аскар ва қўмондонларнинг баёнотларига кўра, Исроил аскарлари Ғазо секторида фаластинлик ёшларни ҳеч қандай асоссиз қўлга олиб, уйлар ва туннелларни тинтув қилиш чоғида тирик қалқон сифатида фойдаланган.

Гувоҳликларга кўра, одатда 20 ёшлардаги фаластинлик йигитлар Исроил ҳарбий кийимида, қўлларини орқаларига боғлаб, бинолар ва туннелларга жўнатишган. Бироқ диққат билан текширилганда, бу одамларнинг кроссовкалари ва юзларидаги қўрқув ва хавотирдан фаластинлик эканлиги тушунилгани қайд этилди.

Хабарда, қўлга олинган фаластинликларнинг Исроил армияси бўлинмалари томонидан амалиётларда жонли қалқон сифатида фойдаланилгани ва аскарлардан олдин бино ва туннелларни тинтув қилганликлари, исмини ошкор этмаган Исроил аскарларининг қуйидаги сўзлари ўрин олган:

«(Армияда) Улар бизга бизнинг ҳаётимиз (фаластинликлар) уларнинг ҳаётидан муҳимроқ эканини, аскарларимиз ўлганидан кўра, улар (фаластинликлар) учун портловчи модда билан портлатилгани яхшироқ эканини айтишди».

Абу Муслим таржимаси (туркчадан)