loader
Foto

Ғазо секторида қурбонлар сони 40 мингдан ошди

Маълумотга кўра, сўнгги бир суткада яна 40 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 107 нафар ярадор шифохонага ётқизилган.

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазо секторида қурбонлар сони 40 мингдан ошди.

Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Маълумотга кўра, сўнгги бир суткада яна 40 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, 107 нафар ярадор шифохонага ётқизилган.

Шундай қилиб, ҳужумларда қурбонлар сони 40 минг 5 нафарни ташкил қилмоқда. 92 минг 401 нафар аҳоли жароҳатланган.

Исроил ҳужумларида вайрон бўлган бинолар тагида ҳамон жасадлар борлиги айтилмоқда.