loader
Foto

Владимир Зеленский «УПЧни тақиқлаш тўғрисида»ги Н8371 қонунни имзолади

Қонун лойиҳаси 20 август куни Олий Рада томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинган.



24 август, Украина мустақиллик кунида президент Зеленский мазкур қонунни имзолади. У расмий эълон қилинганидан кейин кучга киради. Шундан сўнг, УПЧ рус православ черкови билан муносабатларни бутунлай узиши учун 9 ойга эга бўлади, акс ҳолда у қонуний (мажбурий) равишда тугатилиши мумкин.

Зеленский видеомурожаатида рус православ черковига муносабати ва «маънавий мустақиллик» масаласига қуйидагича изоҳ берди: “Мустақиллик кўп жиҳатларга эга, уларнинг ҳар бири мустақилликни ҳар томонлама ҳимоя қилиши керак. Бу иқтисодий, бу энергетик мустақиллик, бу Украина халқининг маънавий мустақиллиги. Ва бугунги кунда Украина православлиги Москва шайтонларидан халос бўлиш учун қадам ташламоқда.