Туркия Буюк Миллат Мажлиси (ТБММ) раиси Нуман Куртулмуш, Исроил қирғинларининг инсониятга қарши энг муҳим жиноятлардан бири эканлигини ва бу қирғинларнинг тарих китобларига ёзилишини билдирди.
Нуман Куртулмуш бир телеканалда кун тартибига оид саволларга жавоб берди.
Куртулмуш, бу йил Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумларининг биринчи йили эканлигини билдирди.
«Исроилнинг этник тозалаш кампанияси сифатида амалга оширилган ва геноцид кўламидан ошиб кетган қирғинлари инсониятга қарши энг муҳим жиноятлардан биридир.
Тарих китобларида бу энг катта геноцидлардан бири бўлган деб ёзилади”. - деди у.
Куртулмуш, “Халқаро тизим охирги пайтларда ҳеч қачон бошдан кечирганимиздан ҳам кўпроқ қулфланган ва ҳал қилинмаган ҳолга келди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида (БМТ) Исроил нима қилмасин, кимни ўлдирмасин, қайси давлатга ҳужум қилмасин. "Бу жазосиз қолишига Америка Қўшма Штатлари Исроилга кафолат берди", деди у.
Куртулмуш, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерреснинг Исроил томонидан "персона нон грата" деб эълон қилинганини айтди. Унинг таъкидлашича, Нетаняху ҳукумати ўйламасдан давом этмоқда ва Исроилнинг ўзидан ташқари ҳаммани йўқ қилмоқчи.
Куртулмуш, Ташқи Ишлар Вазири Ҳакан Фидан ва Миллий Мудофаа Вазири Яшар Гулернинг 8-октабр куни Исроилнинг Ливанга босқин ташаббуси ва минтақадаги ўзгаришлар ҳақида парламентга маълумот беришини билдирди.