Босқинчилар бутун сектор бўйлаб 50 дан ортиқ зарба беришди. Жабалия лагери, Бейт Лаҳия ва Ғазо марказида кўп сонли мусулмонларни ўлдирди. Уруш бошланганидан бери 41 825 киши шаҳид бўлди.
Босқинчилар Дайр ал-Балаҳдаги Ал-Ақса касалхонаси яқинидаги кўчирилганлар бошпанада ўтирган масжидда қирғин уюштирди. 21 киши ҳалок бўлди. Ғазо марказида ҳам Ибн Рушда мактабига ҳужум уюштирилди.
Ливан оммавий ахборот воситалари: Шу кечада Байритнинг жанубий чеккасида ва Дахиа минтақасида 30 дан ортиқ кучли зарбалар уюштирилди. Эскалация бошланганидан бери энг қийин кечалардан бири бўлди.
Ҳизбуллоҳ яна бир гуруҳ Исроил аскарлари Блидадаги Халат Шоаиб ҳудудига киришга уринганларида уларни йўқ қилди.
Ливандан Кирят Шмона аҳоли пунктига отилган 30 та ракета нишонга етиб борди. Самсон ҳарбий базаси бомбардимон қилинди.
Сафаддаги Зив касалхонаси: Охирги кунларда Ливан фронтидаги ҳарбий амалиётлар натижасида 110 нафар ярадорни қабул қилинди.
Юз минглаб одамлар бутун дунё шаҳарлари кўчаларига чиқиб, Фаластин ва Ливандаги геноцидни тўхтатишга чақирди.
Ғазода бир йил ичида 11 та даҳшатли қирғин бўлди.
Исроил АҚШ кўмагида 2023-йил 7-октабрдан бери Ғазода геноцид (Ҳарбий жиноят) содир этмоқда. Одамлар бошпана олаётган тиббиёт ва таълим муассасаларига зарбалар берилмоқда, фуқаролик инфратузилмаси вайрон қилинмоқда.
Исроилнинг қатлиомлари натижасида 41 802 киши, жумладан 17 000 бола ва 11 378 аёл ҳалок бўлди. Фаластин анклавининг яна 96 844 нафар аҳолиси жароҳатланган.
Исроил томонидан Ғазо секторида содир этилган 11 та қирғин:
1. Ал-Мавосийда тинч аҳолини қирғин қилиш. 10-сентабр куни Исроил армияси аввалроқ «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинган Ал-Маваси ҳудудига йирик ҳужум уюштирди. 10-сентабрга ўтар кечаси самолётлар уйқудаги кўчирилганларнинг устига учта МК-84 бомбасини ташлади. Оқибатда 20 га яқин чодир ва у ерда бўлган оилалар бир неча метр чуқурликдаги ва кенглигидаги учта кратерга кўмилган. Ҳужум оқибатида 40 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 60 киши яраланди.
2. Ат-Табиин мактабида тинч аҳолини қирғин қилиш. 10 август куни Исроил ҳаво кучлари бомдод намози вақтида Ат-Табиин мактабига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида камида 100 киши, жумладан, болалар ва аёллар ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
3. Ал-Мавосийда тинч аҳолини қирғин қилиш. 13 июл куни Исроил армияси аввалроқ «хавфсиз ҳудуд» деб эълон қилинган Хон Юнис шаҳри яқинидаги Ал-Маваси ҳудудида даҳшатли ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида 90 га яқин одам, асосан, болалар ва аёллар ҳалок бўлди, яна 300 киши яраланди.
4. Нусайрат қочқинлар лагерида тинч аҳолини қирғин қилиш. Исроил армияси томонидан Нусейрат қочқинлар лагерида уюштирилган қонли қирғинда 64 нафари бола, 57 нафари аёл бўлган 274 нафар Фаластинлик ҳалок бўлди, яна 698 нафар фаластинлик яраланди. Исроил ҳарбийлари 89 та уй ва одамлар жойлашган бир бинони бомбардимон қилди.
5. Рафаҳда тинч аҳолини қирғин қилиш. Исроил армияси 26 май куни Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрида кўчирилган фаластинликларнинг чодирларига зарба бериши оқибатида 45 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил самолётлари лагерга камида саккизта ракета билан зарба берган.
6. Ал-Шифа касалхонасида тинч аҳолини қирғин қилиш. Исроил кучлари 2024-йилнинг 8-мартидан 1-апрелига қадар Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа касалхонаси ва унинг атрофида икки ҳафталик қамал пайтида 400 нафар фаластинликни ўлдирди. Исроил қўшинлари олиб чиқиб кетилгандан сўнг шифохона мажмуасида учта оммавий қабр топилди.
7. Набулсий майдонида тинч аҳолини қирғин қилиш. 2024-йил 29-феврал куни Исроил армияси Решид кўчасидаги Набулсий майдонида гуманитар ёрдам кутаётган фаластинликларга ҳужум қилди. 118 киши исроилликларнинг қонли қирғини қурбони бўлди, яна 760 фаластинлик яраланди.
8. Ал-Фахур мактабида тинч аҳолини қирғин қилиш. 2023-йил 18-ноябрда Исроил армияси Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги Ал-Фахур мактабини бомбардимон қилди. Исроил ҳужуми оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди ёки яраланди, мактаб коридорларида қолган жасадларни олишда қийинчиликлар юзага келди.
9. Жебалия тинч аҳолини қирғин қилиш. 2023-йил 31-октабрда Исроил самолётлари Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги аҳоли зич жойлашган турар-жой ҳудудига зарба берди. Натижада минглаб фаластинликлар, асосан, болалар ва аёллар ҳалок бўлди ва яраланди.
10. Азиз Порфирий черковида тинч аҳолини қирғин қилиш. Исроил ҳужумлари туфайли юзлаб насронийлар ва мусулмонлар
425 йилда қурилган Ғазодаги Авлиё Порфирий православ черковига паноҳ топди. 2023-йил 20-октабрда Авлиё Порфирий православ черкови Исроил армиясининг қонли ҳужуми нишонига айланди. Натижада 20 киши, жумладан 18 насроний ҳалок бўлди.
11. Ал-Аҳли Баптистлар касалхонасида тинч аҳолини қирғин қилиш. Исроил ҳаво кучлари 2023-йил 17-октабр куни Ғазо шаҳридаги Ал-Аҳли Баптистлар касалхонасига зарба бериб, 500 дан ортиқ фаластинликни, асосан аёллар ва болаларни ўлдирди.