loader
Foto

Исроил суннийларни шиаларга қарши Исроил томонига чорлади

Иcроил армияси матбуот хизматининг араб оммавий ахборот воситалари бўлими бошлиғи, Исроил армияси подполковниги Авичаи Адраи суннийларга видеомурожаат қилиб, уларни шиаларга қарши Исроил томонига чорлади.



У ўзининг «маърузаси»да баъзи салафий муаллифларнинг шиаларни бидъатчилар деб атаган ва шунинг учун Исломга яҳудийлардан кўра зарарлироқ бўлган «рофизийлар» ҳақидаги контекстдан ташқари хулосаларидан, хусусан, Ибн Таймия матнларига ишора қилган ҳолда фойдаланди.

«Эронликлар (суннийлар) учун қандай хавф туғдираётганини кўрмаяпсизми?» деб сўради «Шайх» Адраий адабий араб тилида йиғилганларга мурожаат қилиб.

Яҳудий хавфсизлик амалдорига кўра, нафақат ўтмиш уламолари, балки замонавий ислом уламолари ҳам шайх Юсуф Қарадавийдан ҳам иқтибос келтирган ҳолда шиалик хавфидан огоҳлантирган.

Бу баёнот Ғазо сектори ва босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги вазиятнинг ёмонлашуви, шунингдек, Исроилда ҳокимият тепасида турган радикалларнинг барча мусулмонлар зиёратгоҳи бўлган Ал-Ақса масжидига қарши давом этаётган провокациялари фонида янгради. (Ал-Ақса масжиди ўрнига яҳудийлар ибодатхонасини қуриш мақсади бор)