loader
Foto

Ҳинд миллионери бойлигини ити ва икки ёрдамчисига мерос қилиб қолдирди

Ҳиндистоннинг энг таъсирли тадбиркорларидан бири Ратан Тата 2024 йилнинг 9 октябрида вафот этди. У бутун умри давомида турмуш қурмаган, шу сабабли ўзининг 100 миллион доллардан (48 миллиард тенгедан) ортиқ бойлигини севимли итига, қаср бошқарувчиси ва ошпазига мерос қилиб қолдирган, деб хабар беради Zakon.kz.

 

86 ёшли миллионернинг ўлимидан икки ҳафта ўтиб, унинг васияти эълон қилинди. Унга кўра, марҳум ўз бойлигининг катта қисмини севимли немис овчаркасига, шунингдек, ошпаз Раджан Шоу ва қаср бошқарувчиси Конар Суббнахга қолдирган. Daily Mail нашрининг таъкидлашича, тадбиркор ўзининг баъзи мол-мулкларини укаси ва синглисига ҳам мерос қилиб берган.

 

Васиятда уй ҳайвони — Титога "чексиз ғамхўрлик кўрсатилиши кераклиги" алоҳида таъкидланган.

 

Қизиғи шундаки, миллионер умри давомида ҳайвонларни жуда яхши кўрган экан.