Миллатчи-индуистлар бу билан тўхталиб қолиш ниятида эмас ва эндиликда буюк 17-асрда марҳума рафиқасининг хотирасига атаб мусулмон ҳукмдори томонидан бунёд этилган машҳур Тожмаҳал жойлашган шаҳарга етиб келдилар.
Уттар-Прадеш қонун чиқарувчи мажлиси депутати Дж.П. Гарг Аграни «ўрмонлар шаҳри» маъносини англатадиган Агар-Ван ёки «Агар-Валь» деб аташни таклиф қилди, хабар беради Irish Times.
Бунинг учун депутат ҳеч қандай жиддий далил келтирмади ва мусулмонлар жамоати аҳоли пунктларини қайта номлаш тўлқинининг кутилмаганда кўтирилиши ягона сабаби Ҳиндистонда, хусусан, мамлакатнинг ҳукумат тепасида ўтирганлар доирасида исламофобия кайфиятининг авж олиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, сиёсатчилар яна бир шаҳарни қайта номламоқчилар – Музаффарнагар шаҳрига индуистлар маъбудаси шарафига Лакшми-Нагар номини беришмоқчи.