"Bild маълумотларига кўра, жиноятчи эканлиги тахмин қилинган шахс жиноятни содир этганлиги ҳақида хат ва ўз айбини тан олган видео қолдирган", - деб ёзади нашр.
Унинг уйида яна бир, номаълум кишининг танаси топилган.
"Яраланиш натижасида ҳалок бўлганлар сони 9 кишига етди..., шу тариқа ҳалок бўлганлар сони 11 кишини ташкил қилди ", - хабар беради полиция. Тергов ишлари давом этяпти. Айни пайтда ўқчи ва унинг қурбонлари шахси аниқланяпти.
Эслатиб ўтамизки, жиноятчи асосан муҳожирлар ёки келиб чиқиши муҳожирлардан бўлган немис фуқароларига тегишли бўлган чилимхоналарга ҳужум қилган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганар орасида Туркия фуқаролари бор. Мавжуд ахборотларда 9 киши ультра-ўнг жиноятчининг қурбони бўлганлигин маълум қилинган.