Таъкидлаш жоизки, 2010 йил ўтказилган тадқиқот маълумотлари билан таққослаганда БАА «дўстоналик» кўрсаткичи 15%га ўсди. Глобал рейтингда БАА Канада, Янги Зеландия, Норвегия, Австралия ва Португалияни олдинга ўтказиб юборган ҳолда олтинчи ўринни эгаллади.
Мамлакатнинг чет эл инвестициялари учун очиқлиги уни юз минглаб ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун жалб этувчан қилиб қўйган. Тадқиқот давомида келиб чиқиши араб бўлган ва араб бўлмаган минглаб одамлар, жумладан, БАА фуқаролари орасида сўров ўтказилди.
Маълум бўлишича, муҳожирлар БААда яшаш сифати, таълим ва соғлиқни сақлашни, шунингдек, солиққа тортиш даражаси пастлигини юқори қадрлайди. Эслатиб ўтамизки, БАА бизнес юритишнинг осонлиги бўйича 11-ўринда туради.