loader
Foto

Боррел: «Биз инсонийликни йўқотдик»

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Яқин Шарқдаги вазият ҳақида жиддий ташвиш билдириб, бу воқеалар «инсонийликнинг йўқолиши»дан далолат беришини айтди.



«Биз катта ёнғин арафасида турибмиз. Ғазо ва Ливандаги уруш давом этар экан, биз янада каттароқ ёнғинни келтириб чиқарувчи чақмоқ остонасида яшаймиз», деди у Испаниянинг RNE давлат радиоси билан суҳбатда.

Боррелнинг таъкидлашича, БМТ маълумотларига кўра, Ғазодаги гуманитар инқироз Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг кенг кўламли ва шафқатсиз ҳисобланади. Шунингдек, у Исроилнинг Эроннинг ядровий ёки нефть объектларига бериши мумкин бўлган зарбадан ташвишда эканлигини билдирди, чунки бу вазиятни янада ёмонлаштириши мумкин. Унинг фикрича, можарони тўхтатиш учун мажбурий чоралар кўриш зарур.

«Ҳар бир давлат ўзи учун қандай чоралар мақбул эканини ўзи ҳал қилади, ва мен уларга бирон нарсани ман қилиб қўйолмайман ёки уларни бошқача йўл тутишга тавсия бера олмайман. Испания, Италия ва Франция Исроли билан қурол савдосини тўхтатишга қарор қилди. Бироқ Германия каби бошқа давлатлар, аксинча, Исроилга ҳарбий ёрдамни кучайтиришмоқда. Шу тариқа, ягона позиция йўқ», дея хулоса қилди Боррел.



***



389-кун. Исроил босқини оқибатида аҳоли орасидаги қурбонлар тўғрисидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумоти



Ўтган давр мобайнида Исроил босқинчилари Ғазо секторида 4 маротаба оммавий қатл содир этган, натижада 41 киши ҳалок бўлган ва 113 киши яраланган.



2023 йил 7 октябридан буён қурбон бўлган фаластинликлар сони ҳужжатлар асосида 43 061 кишига, ярадорлар сони эса 101 223 кишига етган. Бугун Байт-Лаҳиядаги қатлда ҳалок бўлганларни ҳисобга олмагандан ташқари.



Кўплаб жабрдийдалар ҳалигача бедарак ёқолганлар сафида турибди. Улар ё тўкилган харобалар остида, ёки кўчаларда ётган бўлиши мумкин, аммо қутқарувчилар ва фуқаро мудофааси отрядлари уларнинг жасадларига етиб боришга қодир эмас.