loader
Foto

Ўғри ҳаммадан биринчи бўлиб: "Ўғрини ушла" деб бақиради

"Исроил" ҳаммага «террорист» ва «антисемит» деган айбловларни қўймоқда.



"Исроил" бир йилдан ортиқ вақт давомида Фаластиннинг Ғазо ҳудудига нисбатан геноцид характеридаги ҳужумлар уюштириб келмоқда ва бир ойдан ошиқ вақтдан бери Ливанга босқин қилмоқда. Ҳар икки ҳолат ҳам кўпинча кескин танқидга учради.

Бироқ, мамлакатнинг ҳар қандай танқидга нисбатан муносабати нафақат мислсиз, балки жуда кутилгандай: исроиллик расмийлар ва матбуот котиблари доимий равишда халқаро гуманитар ташкилотлар, судлар, журналистлар ва ҳатто бошқа давлатларни «терроризмда» айб ташламоқда.



Мана Исроил қўйган айбловлар рўйхати:

    29 январь куни Исроил БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги (БАПОР)нинг минглаб ходимларини ҲАМАС ҳужумига алоқадорликда айблади. Бироқ, БМТ тергови Исроилнинг БАПОР ходимларига нисбатан айбловларини «асоссиз» деб топди.



    15 май куни Исроилнинг собиқ элчиси Гилард Эрдан БМТни "террорист" деб атади, у БМТ раҳбари Тел-Авивнинг Фаластиннинг Ғазо ҳудудидаги гуманитар ходимларга ҳужумларини қоралаганидан сўнг ушбу баёнотни берди.



    21 май куни Халқаро жиноят суди прокурори бир неча исроиллик мансабдор шахсларни қамоққа олиш бўйича ордер сўраганидан сўнг, Исроил Бош вазири Нетаньяху: "Бизга бўлган муносабат аҳамиятсиз, прокурор ўз ҳолидан хавотирда бўлиши керак," деди.



    15 октябрь куни Исроил ҳукумати вазири Эли Коэн Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучларини (UNIFIL) "фойдали эмас" деб атади, уларни 1701-резолюцияни таъминлай олмаганлик ва Жанубий Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" устидан назорат ўрната олмаганликда айблади.



    23 октябрь куни Исроил армияси олти нафар «Al-Jazeera» журналистини ҲАМАС ва «Фаластин Исломий жиҳод» гуруҳлари билан алоқадорликда айблаб, Исроилнинг Ғазонинг шимолий қисмида фаластинликларни оммавий қирғин қилиш ва чиқариб юбориш воқеаларини ёритганликда айблади.