loader
Foto

Бебаҳо нарсалар қадрсизланмоқда

Замонавий Ғарб дунёси инсон эркинликларини энг олий қадриятга айлантирди, аммо…



У ўз фикрлари, эътиқоди ва хатти-ҳаракатларида ҳеч ким томонидан чекланмаслиги керак, фақат бу бошқа инсоннинг эркинликларига тажовуз қилмаган тақдирда.

У шунчалик эркинки, нима ҳақида ўйлашини, танаси ва ҳатто ҳаёти билан нима қилишини ўзи ҳал қилади.

Бироқ, парадокс шундаки, инсон эркинликларини олий қадрият деб эълон қилар экан, Ғарб идеологияси ўша инсонни қадрсизлантирмоқда.

Инсонга унинг эркинликлари шунчалик қимматли эканлиги айтиляптики, у ақл ва табиий қонунларга зид ҳолатда ўзини исталган кимса деб ҳисоблаши, ўз танасини ўзгартириши ва ҳатто ўзини ҳаётдан маҳрум қилиши мумкин. Ва ҳеч ким унга бунга қаршилик қила олмайди.

Инсоннинг ақл-идроки, соғлиғи ва ҳаётини ҳимоя қилишни даъво қилаётган Ғарб дунёси шу билан бирга ўша инсоннинг ақл-идроки, соғлиғи ва ҳаётини ҳимоясиз қолдирмоқда.

Бебаҳо нарсалар қадрсизланмоқда. Эркинлик ҳақидаги гўзал шиор ортида сохталик ва энг асосийси — ҳақиқий хавф яширинган.

Замонавий Ғарб дунёси инсон эркинликларини энг олий қадриятга айланганини даъво қилса ҳам бу эркинликни мусулмонларга бермайди... Мусулмонлар нима кийиши ва қандай бўлишини ўзлари ҳал қилмоқчи бўлишади... Рўмол ва соқол масалалари улар учун ҳамон долзарб, шуни деб ҳали ҳам аёвсиз курашиб юрибди... Қани инсон эркинлиги, виждон эркинлиги дейиш уларга кўра тўғри эмас...

Абу Муслим тайёрлади