loader
Foto

Гаага суди Нетаньяхунинг ҳибсга олиш буйруғи бўйича апелляцияни рад этди

Гаага судининг бош прокурори сионистик режимнинг бош вазири ва бу режимнинг собиқ вазирига чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимосини рад этди. 

Гаага шаҳрида жойлашган Халқаро жиноят судининг бош прокурори Карим Хон Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галантга чиқарилган ҳукм бўйича сионистик режимнинг апелляциясини рад этди. Жума куни у Нетаньяху ва Галантга оид ҳукмлар бўйича Исроилнинг апелляцияси қайтариб олиниши кераклигини маълум қилди.  

Гаага суди 8 кун олдин сионистик режимнинг собиқ бош вазири ва ҳарбий вазирига ҳибсга олиш буйруғини берган эди. Бир неча кун олдин сионистик режим ушбу ҳукмни қайта кўриб чиқишни талаб қилди.

Абу Муслим