Дамашқ аҳолиси Сурия президенти Башар Асаднинг отаси Ҳафез Асадга қўйилган ҳайкални ағдариб ташлашди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, ҳайкал Дамашқнинг четида жойлашган Жарамана тумани аҳолиси томонидан ағдарилган.
Ҳукумат самолёти Ироққа учиб кетди
7 декабрь куни маълум бўлишича, Дамашқдан Ироққа Сурия ҳукумат самолёти парвоз қилган. Ҳаво кемасида кимлар бўлгани ҳақида маълумот йўқ. Асад девони эса президентнинг пойтахтда эканини таъкидлади.
Ҳозирги вазият
Айни пайтда Хўмс шаҳрида Сурия армияси ва қуролли мухолифат гуруҳлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Шунингдек, Асад қўшинлари Пальмира устидан назоратни йўқотган.
Абу Муслим