loader
Foto

Каламуш Асад мусулмонларнинг 135 миллиард долларини ўғирлаб кетди

Сурия президенти Башар Асад режими Ҳалабнинг қулаган кунида тўлиқ йиқилган. 

"Türkiye Gazetesi" нашрининг хабар беришича, бу ҳақда Асад ҳукуматидаги собиқ разведка офицери, майор Холид Бейя маълум қилган. У катта мағлубиятнинг бошланиши ва оқибатлари ҳақида сўзлаб берди.  

Собиқ офицернинг сўзларига кўра, Башар Асад 135 миллиард долларни Россияга олиб чиққан. (Каламаш Асад халқнинг пулини ўғирлаб кетган)



Конфликт ва мағлубият ҳақида  

"Сўнгги мағлубиятдан олдин жуда катта можаро келиб чиқди. Россияни қўллаб-қувватлайдиган командирлар билан Эронга содиқ раҳбарият ўртасида жиддий зиддият юзага келди. Биринчи тортишув Ҳалабнинг қўмондони генерал Муҳаммад Сафаедли ва Россия тарафдори бўлган генерал Сухайл Ҳасан ўртасида содир бўлди. Бу ҳолат ҳарбий разведка ва армия ўртасидаги ахборот алмашинувини бутунлай тўхтатди. Ҳалаб Сурия армиясининг назоратидан чиққан кунида бошланган мағлубият мухолифатни Дамашққа етаклади", — деди майор.  

Байянинг таъкидлашича, ушбу жараён давомида Асад ҳукумати томонидан 273 нафар юқори мансабли ҳарбий раҳбарлар қатл қилинган.  

Абу Муслим