Сурия пойтахти Дамашқ яқинида инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан оммавий қабр топилди. Унда собиқ президент золим Башар Асад ҳукмронлиги даврида ҳалок бўлган камида 100 минг кишининг жасадлари борлиги айтилмоқда.
Манба: Сурия инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Муоз Мустафо "Рейтерс" агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Тафсилотлар:
Мустафонинг сўзларига кўра, Дамашқдан 40 км узоқликдаги Аль-Кутаифа ҳудудидаги дафн жойи — у ўтказган тадқиқотлар натижасида аниқланган бешта оммавий қабрдан бири ҳисобланади. Мустафо таъкидлашича, "100 минг — бу энг эҳтиёткорона ҳисоб, қурбонлар сони аслида бундан анча кўп бўлиши мумкин".
Мустафо қурбонлар орасида нафақат сурияликлар, балки АҚШ ва Буюк Британия фуқаролари ҳам борлигини айтган.
"Рейтерс" бу маълумотларни мустақил тасдиқлай олмади. Аммо мутахассислар баҳолашича, 2011 йилдан буён Сурия ҳукумати Асад сиёсатини қоралаган юз минглаб ўз фуқароларини ўлдирган.
Муоз Мустафо айтишича, қийноқлар ортидан ҳалок бўлган одамларни жасадлари ҳарбий касалхоналардан олиб кетилиб, махсус хизматлар буйруғи билан оммавий қабрларга дафн қилинган. Жасадларни ташишда маҳаллий дафн ишлари ходимлари ҳам иштирок этган.
"Биз ўша жойларда ишлаганлар — масалан, қабр қазишга мажбур қилинган булдозер ҳайдовчилари билан гаплашдик. Улар жасадларни қўшимча сиғдириш учун тупроққа ётқизиб зичлашга ҳам мажбур қилинган", – дея қўшимча қилди Мустафо.
Сурия ҳукумати бу хабар юзасидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
Мустафо оммавий қабрларни келажакдаги ҳарабий жиноятлар тергови учун далил сифатида сақлаб қолишга чақирди.
Тарихи:
- Асад режими Сурияда 53 йил давомида ҳокимиятни ушлаб келган.
- Рамазон Бутий ва боршқа сарой муллалар золим Асадни қўллаб келган.
- 8 декабрь куни исломий гуруҳлар етакчилигидаги қўзғолончилар "Ҳайат Тахрир аш-Шом" раҳбарлигида 12 кунлик ҳужумдан сўнг Дамашқни эгаллаган ва режим қулаган.
- Хади Ал-Бахра, миллий революцион ва мухолифат кучлари коалицияси раиси, фуқаролик ҳукумати ташкил этиш режасини эълон қилди.
- Янги вақтинчалик бош вазир этиб Муҳаммад ал-Башир тайинланди.
- ТAСС ва РИА Новости агентликлари маълумотига кўра, Асад ва унинг оиласи Москвада бошпана топган.
- 16 декабрь, The Wall Street Journal маълумотига кўра, Асад оиласининг 12 миллиард доллар миқдоридаги активлари топила бошланган.
- Financial Times маълумотига кўра, Россия Дамашқдан камида 400 аскарни олиб чиққани, қолган ҳудудларда ҳам эвакуация музокаралари олиб борилаётганини айтган.
- Башар Асад 8 декабрда Сурияни тарк этганини тасдиқлаган ва Россияга кетиши режалаштирилмаган ҳолда содир бўлганини билдирган.
- Россия ва Эрон қонўр режимни қўллаб келган
Абу Муслим