Немис халқаро телерадиокомпанияси Deutsche Welle (DW) ходимлари «Ал-Жазира» телеканалига аноним шартларда маълум қилишларича, Газо секторида «Исроил»нинг геноциди ҳақида хабар берувчи журналистларга босим ўтказилмоқда: уларга «Фаластин» атамасини ишлатиш тақиқланган.
Тўғридан-тўғри эфирлар давомида Фаластинни қўллаб-қувватлайдиган фикрларга қарши цензура тасдиқлаган далиллар аввалдан етказилади.
Антисемитизм ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида махсус сессиялар ўтказилади. Газодаги «Исроил» ҳаракатларига бўлган танқидни антисемитизм билан боғлаш талаби қўйилади. Мақолаларни чоп этишдан аввал «махсус эҳтиёткорлик билан» текшириш талаб қилинади.
Расизмга қарши кураш ҳақидаги баёнотлар фонида таҳририятда аксинча, исломофобик ва арабларга қарши изоҳлар мавжуд.
Жарёқдан кейин Газода яҳудийлар томонидан ўлдирилган болаларнинг видеоларини трансляция қилиш тақиқланади, бу видеолар «фейк» деган иддао илгари сурилади. Шунингдек, болалар қурбонликлари ҳақидаги материалларни «этик тамойиллар» асосида эфирга узатмасликка урғу берилади.
Шунингдек, «Газо аҳолиси, хавфсиз жой қолмаган бўлса, нега ХАМАС туннелларида яширинмайди?» деган ривоятни тарқатиш таклиф этилади.
Фаластинни қўллаб-қувватлайдиган ва «Исроил» томонидан содир этилган геноцидга қарши бўлган фаоллар билан жонли эфирда интервью бериш тақиқланади. Агар интервью олинса, у эфирга фақат ёзиб олинган шаклда узатилади, «муаммолардан қочиш» мақсадида, айниқса, меҳмонларнинг позицияси аниқ бўлмаганда.
DW журналистларидан бири вазиятни шундай изоҳлади: «Менинг ортимда кимдир туриб, нима кесиш ва нима кўрсатиш мумкинлигини ҳал қилиши жуда ғалати ҳолат».