loader
Foto

Қозоғистонда авиалайнер ҳалокати

Кеча Боку – Грозний йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт ҳалокатга учради. Ҳодиса натижасида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар бор. Дастлабки тахминга кўра, самолёт қушлар тўдаси билан тўқнашган деб тахмин қилинган. Аммо ҳозирда самолётнинг дум қисмидан топилган йирик тешиклар сабабли бу версия шубҳа остига олинди. Улар портлаш оқибатида пайдо бўлганини кўрсатмоқда. 

Грознийга яқинлашганда лайнерга қўнишга рухсат берилмаган. Бунга Украина томонидан амалга оширилган дрон ҳужумлари сабаб бўлган.  

Озарбайжон Бош прокуратураси маълумотига кўра, 32 киши омон қолган. Ҳалокатда ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ҳали маълум эмас. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, беш нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган.  

Azerbaijan Airlines авиакомпанияси 62 йўловчи ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган рўйхатни эълон қилди. Бортида 37 нафар Озарбайжон фуқароси, 16 нафар Россия фуқароси бўлиб, улардан 10 нафари тирик қолган. Қозоғистондан 6 ва Қирғизистондан 3 киши бор эди.