loader
Foto

Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир.

Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир.



Шунингдек, дунёнинг энг бой ҳудудларидан бири — Малибу ҳам ёнди. Унинг ичида бой америкаликларнинг қимматбаҳо виллалари жойлашган машҳур соҳилдаги уйлар ҳам ёнғин қурбонига айланди.



Америкалик шаҳарсоз Рик Карузо FOX телеканалига берган интервьюсида шундай деди:  



"Биз учинчи дунё давлатидекмиз. Палидайсдаги ёнғинни ўчиришга масъул бўлган ўт ўчирувчиларда сув йўқ эди."  



Видеоларга кўра, ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчириш учун аёлларнинг сумкаларидан сув олиб қўлланишга мажбур бўлган. Вазирликда бюджетнинг қисқартирилиши туфайли бундай ҳолат юзага келгани айтилмоқда.  



Ёнғин бўлган ҳудудда эса бой одамларнинг ташлаб кетилган уйларини талон-торож қилаётган мародёрлар пайдо бўлган. Улар уйларни ўғирлаб, кейин яна ёнғин қўйганликлари ҳақида хабарлар тарқалган.  



Калифорниядаги танқидий вазият ҳақида ижтимоий тармоқларда Трампнинг яқинда фаластинликларга қарши айтган қўрқинчли таҳдидлари ёдга олинаётган экан.  



Трамп шундай деган эди: "Яқин Шарқда Дўзах ўти аланга олади."  



Бунинг устига, у ўз клубида, Флоридадаги Mar-a-Lagoда ўтказган матбуот анжуманида шундай қўшимча қилган:  

"Бу ХАМАС учун яхши бўлмайди. Аслида, бу ҳамма учун ёмон бўлади."  

Аммо Трамп ҳали оқ уйнинг тўлиқ эгаси бўлмасидан олдин, "Дўзах олови" айнан Американинг ўзига тушганга ўхшайди.  



Тахминларга кўра, ёнғинни аланга олаётган шамол яна 4-5 кун давомида сўнмайди. Бу эса оловнинг янги уйларга етиб бориши ва яна кўпроқ зарар келтиришини англатади.  



Ёнғинда йўқ бўлган уйлар орасида Байден ва Камала Харриснинг қароргоҳлари ҳам бор. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда ёнғинни ўчириш учун сув танқислиги ҳақида муҳокамалар давом этмоқда.  



Маълум бўлишича, Калифорниянинг сув ресурслари, аслида умумий бўлиши керак бўлган ҳолда, 1994 йилдан буён "Резник" фамилиясига мансуб яҳудий оиласига тегишли экан. Улар ҳар йили 150 миллиард галлон сувни истеъмол қилишади, маҳаллий жамоалар эса қаҳатчиликдан азият чекишади.  



Бунинг устига, улар сувни давлатга қайта сотиш орқали фойда олишади.  



Бу орада, бутун дунё Трампнинг Гренландия ва Мексикани ўз мулкига қўшиш ғояси ҳақида гапирмоқда. Аммо Калифорния шунчалик катта йўқотишларга дучор бўлган экан, биринчи ўша ерда ишларини жойига қўйиши керак.  



Илон Маскнинг фикрича, Лос-Анжелес ўт ўчириш хизмати кам таъминланган бўлгани учун ҳам катта ёнғинлар билан курашишга тайёр эмас экан.  



"Американинг энг гўзал қисми ёниб, вайрон бўляпти. Шунинг учун губернатор Гэвин Ньюскам истеъфога чиқиши керак." — дейилади.  



Шу пайтда сенаторлар Канадага янги штат мақомини бериш ғоясини муҳокама қилишмоқда экан.  



" Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир."  (Ҳуд сураси, 12)