loader
Foto

Ўзбекистонда Президент аппаратининг ректорлар, ҳокимлар ва вазирлар лавозимларини сотган собиқ ходими қўлган олинди

Қуйида Асатулла Дўстов уларни содир этишда айбланаётган жиноятлар келтирилган:

Жазога ҳукм қилинган жиноятчиларни озод этишда ва колониядаги режимни бузган маҳбусларни жазодан озод этишда ёрдамлашган;

«Чкалов» номидаги авиация бирлашмаси мулкини харид қилишда ёрдамлашган;

Давлат маслаҳатчиси Р.Муҳиддиновнинг хуш кўришидан фойдаланиб, жазога ҳукм қилинган кишиларни авф этишни ташкиллаштирган;

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирини тайинлашда ёрдамлашган;

Нукус педагогика институти ректорини тайинлашга ёрдамлашган;

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирини тайинлашда ёрдамлашган;

Қарши давлат университети ректорини тайинлашга ёрдамлашган;

Нарпай туман ҳокимни тайинлашга ёрдамлашган;

«Андижонпахтасаноат» АЭга ишга жойлаштиришда ёрдамлашган;

Бош прокуратура қошидаги Департаментда суриштирувчи лавозимига тайинлашда ёрдамлашган.

ОАВ маълумотларига кўра, Дўстов ўз хизматлари учун фуқаролардан 1,6 млн доллар пул олган. Айни пайтда ишнинг бошқа тафсилотлари ўрганиляпти.