loader
Foto

Франциянинг собиқ президенти Саркози уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Саркози кассация суди ходимига пора бериб, президентлик кампаниясининг ноқонуний молиялаштирилиши бўйича тергов ҳақида маълумот олишга уринганликда айбдор деб топилди. Далил сифатида прокуратура судга собиқ президентнинг телефон орқали суҳбатлари ёзувларини тақдим этди.

Прокуратура Саркозини тўрт йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради – икки йил қамоқ ва икки йил шартли жазо.

Апелляция кўриб чиқилиб, ҳукм кучга киргунга қадар Саркози озодликда қолади.

Николя Саркози 2007 йилдан 2012 йилгача Франция президенти бўлган.

Ҳозир Саркозига нисбатан яна бир жиноят иши тергов қилинмоқда. Собиқ президент Ливия Президенти Муаммар Қаддафийдан ноқонуний равишда маблағ олишда гумон қилинмоқда.

Саркозининг ўзи унинг тақиб қилиниши президент сифатидаги фаолияти билан боғлиқлигини айтган: сиёсатчининг фикрича, жиноят ишлари судьяларнинг ўз ваколатларини чеклашга уринишлари учун ўч олишидир.