loader
Foto

Муаммар Қаддафийнинг қуроллари, олтинлар ва бокира қизлар

«Бир пайтлар Ливия раҳбарининг кўплаб масканларидан бирида бўлганимда менга фақат телевизорда кўрган поп-мусиқа қироли Майкл Жексоннинг афсонавий Neverland вилласига тушиб қолгандай туюлган. Полковник ихтиёрида сеҳрли чироқ бўлган шарқ эртаклари қаҳрамони Оловиддиндек яшарди.

Қаддафий оиласи нафақат мамлакатни бошқарган, бутун Ливия ёлғиз уларга тегишли бўлган, давлат нефт сотишдан олган барча бойликларини Жамаҳирия раҳбари ва унинг фарзандлари ўз хоҳишига кўра тасарруф қилган», - исёнчилардан бири Қаддафийнинг уйига кириб қолганида тахминан шундай сўзлар билан таъриф берганди.

Полковник атрофидаги ҳамма нарса ҳашаматли экани рост эди. Қаддафийга тегишли бўлган, бутун дунё бўйлаб данғиллама уйлар ва виллаларнинг аниқ сони номаълум.

Жамоҳирия раҳбарининг бойлиги ҳам миш-мишлар билан қопланган. Ливия матбуотига кўра, унинг бойлиги 200 миллиард доллардан ошган. Қаддафий бекорга ўз даврининг энг бой кишиларидан бири сифатида танилган эмас эди. Хорижий банклардаги ҳисобрақамлар ва нақд пулдан ташқари, у фойдали инвестициялар киритганди. Унинг активлари орасида Италиянинг энг йирик банкларидан бири Unicredit, Finmeccanica саноат гуруҳи, Fiat автомобиль гуруҳи компаниялари, "Ювентус" футбол клуби акциялари ҳам бор эди".

Бундан ташқари, у мамлакат олтин захираларининг бир қисмини ўзлаштирган. Хусусан, у Сирте шаҳридан Нигерга 30 тоннадан ортиқ қимматбаҳо металл бўлган олтин ортилган ўнга яқин машина юборган.

Виллалар, данғиллама уйлар ва бункерлар

У эгалик қилган ўнлаб уйлар орасида диктаторнинг севимли уйи Триполидан ғарбда, Ўртаер соҳилида жойлашган кичик ва ёпиқ шаҳарчаа Регаттадаги уй эди. Мамлакатда "Араб баҳори" бошланганидан кейин қўзғолончилар биринчи бўлиб айнан шу ерга келган.

Қаддафийнинг дизайни машҳур италиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган вилласи Burberry диванлари, Pierre Cardin гиламлари, оқ рояллар, фрескалар, мозаикалар, машҳур рассомларнинг расмлари ва бошқа қимматбаҳо санъат буюмлари билан безатилганди. Кошона ҳудудида Ливия диктаторининг шахсий ҳайвонот боғи бўлган. Қаддафий ва унинг оиласига қарашли шаҳар ўнлаб дўконлар ва дайвинг марказлари, теннис кортлари, футбол майдонлари, клиникалар ва ресторанлар бўлган.

«Ливияликлар нафақат Регатта пляжларида чўмила олмасди, балки шаҳарчанинг дарвозасига яқинлаша ҳам олмасди. Бу ерга яқинлашиш билан пешонасидан ўқ ейиши мумкинлигини ҳамма биларди», - деб эслайди исёнчилардан бири.

Қаддафий ҳашаматли уйларда ва меҳмонхоналарда яшаганига қарамай, бошқа давлатларга у ҳеч қачон бадавий чодирсиз келмаган. Ҳашаматли чодирлар Москва, Нью-Йорк, Париж, Брюссел ва бошқа кўплаб шаҳарларда қад ростлаган. Бу ерда у расмий учрашувлар ўтказарди. Чодир, албатта, шарқ эртаклари саҳифаларидан тушиб келмаган, лекин жуда қулай эди.

Қаддафийнинг атрофидагилари айтганидек, 1986 йил ғарбий Берлинда портлаш рўй берганидан сўнг, чодирда жойлашишга қарор қилган. Бомба америкалик ҳарбийлар орасида машҳур бўлган La Belle дискотекасига қўйилганди. Террор хуружини ташкил этишда Ливия разведка хизматлари иштирок этганини билгач, АҚШ президенти Роналд Рейган Ливияни бомбардимон қилишга буйруқ берди. АҚШнинг Триполи ва Бенғозига авиазарбалар чоғида Қаддафийнинг тўрт ёшли асраб олинган қизи ҳалок бўлди.

Биринчи марта полковник Белградга расмий ташриф чоғида ўзи билан чодир олиб келди. Ливия раҳбари ҳар куни тонгни бир стакан янги туя сути билан бошлаши учун у билан бирга тирик туялар келтирилади. Кейинчалик туялар билан чет элга саёҳатлар урфга айланди.

Кўпроқ, кўпроқ олтин

Полковник олтинни жуда яхши кўрарди. Бу қимматбаҳо металлдан сув париси шаклидаги диван, АК-47 автомати, соат, гольф аравачаси, барча ошхона анжомлари ва ҳатто унинг уйида топилган пашша ўлдиргич ҳам тилладан ясалганди. Бир версияга кўра, Қаддафий ҳеч қачон ажралмаган ўзининг олтин тўппончасидан пешонасига ўқ еган. Бу Қаддафий тегинишни ёқтирган ҳамма нарса олтиндан ясалган туюларди, лекин истиснолар бор, албатта. Бортида тўлиқ ҳажми жакузи ҳаммом бўлган Қаддафийнинг Airbus А340 хусусий самолети 120 млн долларга сотиб олинган бўлиб, кумуш билан безак берилганди.

Қаддафий унинг ташқи кўринишига катта маблағлар сарфлашни ёқтирарди. Диктаторнинг атрофидагилар имкон қадар узоқ вақт ёш кўриниш билан том маънода овора бўлганини яширмайди. Жамаҳирия раҳбари ажинларга карши қаттиқ курашган. Бунинг учун у бразилиялик таниқли шифокор Лиасур Рибериони чақириб олиб, кейинчалик унга бир неча бор пластик операция қилишни буюрди.

Ёшлик ортидан қувган Қаддафий кийинишни ёқтирарди. Шапка-куфий, туника-галабия, устидан кийиладиган қимматбаҳо матолардан тайёрланган кенг тўн, юзининг ярмини ёпадиган дизайнер кўзойнаклари. Унинг шкафи миллий кийим ва ҳарбий кийимларга тўла эди. У гоҳ денгиз офицерининг кителида, гоҳ ҳаво кучлари полковниги кийимида, гоҳ қуруқликдаги қўшин зобити кийимида пайдо бўлиб, томошабинларни ҳайратга соларди. Қаддафийнинг кийиниш услуби серҳашам ва бироз бесўнақай туюлиши мумкин, аммо Ливия раҳбарининг ўзи ўзини «модали» йигит деб ҳисоблаган. У Нью-Йоркдаги Metropolitan санъат музейида ўзининг дабдабали либосларини намойиш қилмоқчи эди. Бу борада музокаралар аллақачон олиб борилаётган эди, аммо «араб баҳори» диктаторнинг режаларига аралашди.

Олма дарахтидан олма

Бу нафақат қўзғолон пайтида ағдарилган Қаддафийнинг ўзига, балки унинг оила аъзоларига ҳам таъсир қилди: фуқаролар урушининг бошида Жамаҳирия раҳбарининг етти ўғлидан уч нафари ҳалок бўлди. Бошқа қариндошлари қўшни мамлакатларга қочишга мажбур бўлди. Бироқ, бу фақат кейинроқ бўлди, ҳаётларининг бошида ғарб монархлари уларга ҳасад қилишлари мумкин эди.

Қаддафий клани вакиллари ҳашаматли яшашга кўникиб қолганди: кетма-кет бир неча йил давомида, Бейонс ва Мэрайя Кэрри бир миллион доллар эвазига янги йил арафасида Ливиянинг энг бой оиласи олдида куйларди. Нелли Фуртадо 2007 йилда Жамаҳирия раҳбарининг туғилган кунига келган.

Қаддафийнинг фарзандлари отасидан ортда қолмади. Триполидаги қизи Ойшага тегишли бўлган уй Миср маликаси Клеопатра услубидаги сарой бўлиб чиқди. Рим ҳайкаллари, қадимий мебел, кенг ҳовуз. Версаччи ва Арманидан кийим - костюмлар, дизайнер поябзали.

Уйидан унча узоқ бўлмаган жойда Каддафийнинг ўғилларидан бири - Мутассимнинг вилласи бор эди. У 2011 йил Ливияда қўзғолон авжига олган пайтда ҳалок бўлган. Daily Mail ёзишича, «унинг ўлими шафқатсиз ва қонга ботган бўлсада, лейин ҳаёти поёни йўқ экстравагант оқшомдай эди». Нашрнинг сўзларига кўра, ливиялик плейбой бир ойда турли хилдаги пляж «пати»ларига икки миллион доллардан ортиқ сарфларди. Бундан ташқари, Ливия пойтахтидаги кошонаси остида ўнлаб хоналарга ега улкан махфий бункер бўлган.

Қаддафийнинг бошқа бир ўғли - Саади - ҳам фақат отасининг пулларини сарфлаш пайида бўлган. пулларнинг катта қисмини у Торонтодаги 1,6 миллион долларлик пентхаусда сарфлаган, ёки Мексикадаги кошонада яшаб, 50 Cent каби америкалик юлдузлар ташриф буюрган оқшомлар уюштирган.

Отасининг молиявий қобилиятига қарамай, Саади машҳур футболчи бўлиш ҳақидаги болалик орзусини амалга ошира олмади. Бироқ ўша ўғли хафа бўлган Қаддафий унга Ливия футбол федерацияси раҳбари лавозимини берган.

Полковникнинг аёллари

Диктаторнинг яна бир заифлиги аёллар эди. Ғарбда Қаддафий дунёвийлиги билан машҳур эди. Ҳар бир фурсатда у кўпхотинлиликка қарши эканини эълон қиларди. "Эркак фақат битта хотинга қаноат қилиши керак", - мулоҳаза қиларди у.

Шу билан бирга, Ливия раҳбари доимо ўнлаб гўзаллар қуршовида бўларди – у баланд пошнали туфли ва энг сўнгги модадаги кийимлар кийиб, мукаммал макияж ва соч турмагига эга бўлиши шарт қилинган тансоқчиларсиз уйни тарк қилмасди. Дастлаб, Ғарбда уларда ички сезги юқори эканлиги ва улар Ливия раҳбарига таҳдид соладиган хавфни тезда тан олишга қодир деб ҳисоблаб, у қизларни афзал кўрганига ишонарди.

Бироқ, кейинчалик кўпроқ шубҳали тафсилотлар аниқланди. Тан соқчиси сифатида иш учун мурожаат қилганда асосий шарти, ёрқин кўриниши билан бир қаторда, жинсий тажриба йўқлиги талаб қилинарди. Қаддафий кейинчалик ўғиллари билан биргаликда кўнгилхушлик қилиш учун бокира қизларни ишга оларди.

Сен менга дўст эмассан

Бироқ, Жамоҳирия раҳбари пулларни нафақат ўзи, оиласи ва ихлосмандларига сарфлаган. 2012 йилда, Қаддафий ўлимидан сўнг маълум бўлишича, диктатор Европанинг турли сиёсатчиларига ҳомий бўлган. Шундай қилиб, хусусан, у Франциянинг бўлажак президенти Николя Саркозининг сайлов кампаниясига пул берди. Диктатор давлат раҳбари бўлгач, дўстларини унутмайди деган умидда истиқболли номзодга пул сарфлади. Ғарб мамлакатларидан келган миннатдорчилик, албатта, кутиш учун узоқ вақт талаб қилмади.

2011 йил мартида, Ливия фуқаролар уруши бошланганидан бир ой ўтиб, Франция ва Британия Қаддафий тарафдорлари ва исёнчилар ўртасидаги можарога аралашди. Уларнинг ташаббуси билан НАТО кучлари исёнчиларни қўллаб-қувватлади. Ливиянинг кўплаб оммавий ахборот воситалари ҳозир ёзаётганидек, агар Ғарбнинг аралашуви бўлмаганида, Қаддафий, эҳтимол, қўзғолонни бостиришга муваффақ бўларди. Бироқ тўнтариш пайтида Жамаҳирия раҳбари нафақат ҳокимиятни йўқотди, балки ваҳшийларча ўлдирилди ҳам.

Манба