loader
Foto

Қаззофий Ливиядан 200 миллиард доллар олиб чиққан

Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Қаззофий мамлакатдан умумий  ҳисобда 200 миллиард доллар олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда  Los Angeles Times газетаси хабар тарқатган. Газетанинг қайд этишича, бу миқдордаги пуллар Қаззофий ўғирлаган пулларга берилган баҳодан икки баравар ортиқ. АҚШ, ЕИ мамлакатлари ва Ливиянинг янги ҳукумати томонидан ўтказилган текширув маълумотларига кўра, Жамоҳириянинг ҳозирда марҳум етакчиси пулларни дунёнинг барча йирик давлатларида, жумладан, Яқин Шарқ ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг кўплаб мамлакатларида банкларидаги ҳисобрақамларида сақлаган. Бундан ташқари, у кўчмас мулкка маблағ тиккан, шунингдек, чет элдаги айрим лойиҳаларга инвестиция киритган.

Расман кўплаб ҳисобрақамлар Ливия Марказий банки, Ливия нефть корпорацияси ва «Ливия инвестициялар бошқармаси» каби давлат муассасалари номига очилган. Бироқ, тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Қаззофий ва унинг оила аъзолари бу ҳисобрақамлардан исталган миқдорда пул олиш имкониятига эга бўлган, аксарият акциялардан олинадиган даромад эса давлат бюджетига эмас, балки шахсан Қаззофий ва унинг атрофидагилар чўнтагига келиб тушган. Текширув натижалари ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Таъкидлаш жоизки, Қаззофий тарафдорлари ва рақиблари ўртасида фуқаролик уруши бошланиши билан АҚШ Қаддофийнинг 37 миллиард доллар миқдоридаги активларини "ухлатган" эй, узр «музлатиб» қўйган. Франция, Италия, Буюк Британия ва Германия ҳукуматлари, ўз навбатида, Қаддофийнинг 30 миллиард доллар миқдоридаги активларини ёпиб қўйган. Кейинчалик АҚШ ва ЕИ мамлакатлари Қаддофийнинг маблағларини Ливиянинг ичёнкор ҳукумати – Миллий ўтиш кенгашига топширишни ваъда қилиб алдаган.