loader
Foto

Ашраф Ғани халқининг пулини ўғирлаб кетибди

15 август куни мамлакатдан қочиб кетган Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўзи билан жуда кўп миқдорда нақд олиб кетмоқчи бўлди. Бу ҳақида РИА «Новости»га Россия Федерациясининг Кобулдаги элчихонаси  матбуот котиби гапириб берди.

Режим қулашига келадиган бўлсак, бу ҳақида Ғани Афғонистондан қандай қочиб кетганлиги ёрқин далолат беради: тўрт машина тўла пул бўлиб, пулларнинг бошқа қисмини вертолетга юкламоқчи бўлишган, лекин ҳаммаси ҳам сиғмаган. Пулларнинг бир қисми шундоқ ерда қолиб кетди.

Аввалроқ Kabul News телеканали хабар қилганидек, Ғани нақд пулда 5 млн евро олиб чиқмоқчи бўлган, лекин бу пуллар учиш майдонида колиб кетган.

Афғонистонга 2014 йилдан бошлаб раҳбарлик қилган Ашраф Ғани «Толибон» жангарилари пойтхатни жангсиз қўлга киритиб, амалда бутун мамлакат ҳудудини назоратига олгандан сўнг, 15 август куни Кобулдан учиб кетган. У ҳозир қаерда эканлиги аниқ маълум эмас. Ғани Тожикистон, Ўзбекистон ёки Уммонга учиб кетгни ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ўз фейсбукида президент қон тўкилишининг олдини олиш учун мамлакатни тарк этгани ҳақида ёзган.