Истеъфога чиқиш тўғрисидаги тасдиқланган талаб вазирлар, уларнинг ўринбосарлари, вилоят раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарларининг раҳбарларига тааллуқлидир.
Шуниси диққатга сазоворки, қонун мамлакатдаги энг олий лавозимли амалдор – президентга нисбатан амал қилмайди. Аслида ҳам, агар вазир унинг қўл остидаги ходимлар порахўрлиги учун ишдан бўшатиладиган бўлса, нимага энди президент вазирнинг порахўрлиги учун ишдан кетмайди?
Эслатиб ўтамизки, ўтган йил якунлари бўйича Қозоғистон Transparency International ташкилоти томонидан тайёрланган порахўрликни қабул қилиш рейтингида 124-ўринни эгаллаган.