loader
Foto

Исроил-Эрон зиддияти: “ўйин” эмас, жиддий глобал уруш хавфи

Исроил ва Эрон ўртасидаги муносабатлар сўнгги ўн йилликларда нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизлик учун энг жиддий таҳдидлардан бирига айланди. Баъзи интернетдаги ёки оммавий ахборот воситалардаги нотўғри таҳлиллар бу зиддиятни гўёки «ўйин», «масқаравандик сиёсат» ёки «масаланинг ташвиқот жиҳати» сифатида кўрсатишга уринмоқда. Аммо илмий таҳлиллар, тарихий далиллар ва замонавий геосиёсий жараёнлар бу зиддиятнинг ҳақиқий уруш хусусиятига эгалигини кўрсатади.

1. Тарихий замин

1948 йилда Исроил давлати ташкил топган пайтдан бошлаб, Эрон минтақадаги турли сиёсий режимлар орқали Фаластин ишғоли ва сионистик кенгайишга қарши туриб келмоқда. Шоҳ даврида Эрон ва Исроил ўртасида маълум даражада дипломатик алоқалар бўлган бўлса-да, 1979 йилдаги Ислом инқилобидан сўнг Эрон расмий равишда Исроилни ғайриқонуний давлат сифатида эълон қилди ва унинг минтақадаги ҳар қандай ҳаракатларига қарши қатъий позиция эгаллади.

2. Идеологик ва ҳарбий тўқнашувлар

Эрон Исроилни нафақат Фаластинни ишғол қилган давлат сифатида кўради, балки уни АҚШнинг минтақадаги қўллари, Ислом дунёсига таҳдид сифатида баҳолайди. Исроил эса Эронни ўзининг мавжудлигига бевосита таҳдид деб кўради. Эроннинг «Ҳизбуллоҳ», «ХАМАС» каби қуролли ҳаракатларга кўрсатаётган ёрдами, шунингдек, Эроннинг ракета дастури ва ядровий салоҳияти Исроилда жиддий хавотир уйғотмоқда.

3. Жорий ҳарбий тўқнашувлар ва диверсиялар

Сўнгги йилларда Исроил Эрон ҳудудида ва унинг минтақадаги манфаатларига қарши бир қатор махсус амалиётларни амалга оширди. Масалан:

•    Сурияда Эроннинг ҳарбий объектларига бир неча марта ҳаво ҳужумлари уюштирилди.

•    Эроннинг ядровий объектлари ва мутахассисларига нисбатан саботажлар ва суиқасдлар амалга оширилди (масалан, Фахризаде суиқасди).

•    Эрон эса ўз навбатида Исроилнинг кемалари ва стратегик объектларига қарши қатор кибер ва ракета ҳужумларини амалга оширди.

Бу воқеалар ҳеч қандай ўйин эмас, балки икки давлат ўртасидаги очиқ ва яширин уруш ҳолати эканини исботлайди.

4. Халқаро аренадаги таъсир

Бу зиддият минтақадаги бошқа давлатларнинг ҳам позициясини аниқлаб бермоқда. АҚШ қатъий равишда Исроил томонида турибди ва Эронга қарши санкциялар ва ҳарбий таҳдидларни қўлламоқда. Саудия Арабистони ва айрим Ғарбий мамлакатлар ҳам Эроннинг кучайишига қарши туришда Исроил билан бир хил позицияда турибди. Шу билан бирга, Россия ва Хитой каби давлатлар Эроннинг манфаатларини маълум даражада қўллаб-қувватламоқда.

Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддият ҳеч қандай сиёсий саҳна ёки «ўйин» эмас. Бу зиддиятнинг ҳар бир босқичи реал қурбонлар, иқтисодий талофатлар, минтақавий беқарорлик ва халқаро хавфсизликка жиддий таҳдид билан боғлиқ. Бу урушнинг ҳар қандай кенгайиши ядровий ва умумминтақавий фалокатга олиб келиши мумкин.

Шу боис, бу зиддиятни «ўйин» деб баҳолаш илмий асослардан йироқдир ва воқеликни хато идрок қилишга олиб келади. Илмий таҳлиллар шуни кўрсатадики, Исроил ва Эрон ўртасидаги бу тўқнашувлар глобал тинчлик ва хавфсизлик учун энг катта таҳдидлардан биридир.

Масжидул Ақсо босиб олингани ва унинг атрофида мусулмонлар ўлдирилаётгани ҳақиқий воқеликдир, ўйин эмас.

Ким буни «ўйин» деб атаса, у ҳолда у кишининг гаплари ёки ёзувлари хоҳ у билмасдан, хоҳ онгли равишда бўлсин, сионистлар манфаатига хизмат қилади. Чунки бундай қарашлар Исроилнинг ишғол ва зулмининг жиддийлигини камситади, воқеликни масхарабозликка айлантириб кўрсатади ва мусулмонларнинг ҳақиқий фалокати, қон тўкилиши ва муқаддас жойларнинг таҳқирланишига нисбатан жамиятда бепарволик уйғотади. (Хоин муллаларнинг мақсади ҳам шу, аслида)

Шу боис, Масжидул Ақсо масаласи — ўйин эмас, балки ҳақиқий уруш ва зулм масаласидир ва ҳар бир мусулмон буни англаб етиши, жиддий қараши лозим. Бошқача қарашлар сионист ишғоли ва унинг мафкуравий ҳимоясига хизмат қилади.

Мусулмонлар зулмга қарши туришни ҳеч қачон ўйин деб эмас, балки жиддий ва ҳақиқий бурч сифатида қабул қилишлари шарт.

Зулмга қарши кураш — бу масхарабозлик ёки саҳнадаги спектакл эмас. Бу Ислом динининг буюк фарзи ва Аллоҳнинг амридир. Кимки зулмга қарши туришни ўйин деб билса, у на зулмнинг ҳақиқий миқёсини англаб етади, на муқаддас масканлар ва мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аҳамиятини ҳис этади.

Бу ишни ўйин деб билиш зулмни кучайтиради ва зулм қилувчиларнинг манфаатига хизмат қилади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон, ҳар бир ҳақиқатни севувчи инсон зулмга қарши жиддий ва масъулият билан курашиши, унинг олдини олиш учун ҳаракат қилиши лозим. Зулмга қарши туриш — ҳар бир мусулмоннинг вожиб бурчи ва динига вафодорлик белгисидир.

Зулмга ён босаётган хоин режимларнинг сарой муллалари мусулмонлар зийраклигини сўндириб, уларни душманга таслим этиш тактикасини олиб бормоқда.

Улар сўзлари ва амали билан ҳақиқатни ёпмоқда, қандайдир шубҳали фатволар чиқариб, мусулмонларнинг қалбидаги ҳақиқатпарварлик ва адолат туйғусини сўндирмоқда. Бу сарой муллалари ўз фатво ва нутқлари орқали зулмни оқлаб, ҳақиқий қаршиликни заифлатишга хизмат қилмоқда ва шу билан душманнинг мақсадларига йўл очиб бермоқда. Мусулмонлар эса бу мангу хиёнатни англаб, зийраклик билан унга қарши туришлари шарт.

Абу Муслим (халқаро муносабатлар бўйича мутахассис)

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР