Бунинг асосий сабаби унинг қонуний хотини касал бўлиб қолгани ва унга ўғил туғиб бера олмаслиги кўрсатилган. 2018 йил иккинчи хотин унга ўғил туғиб берди. Суд давомида эркак ўз айбини тан олди.
Айбланувчининг айтишича, иккинчи никоҳга қарамай, у биринчи оиласи, жумладан, икки нафар қизи учун барча зарур шартларни яратиб берган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига мувофиқ (кўп хотинлилик), суд бир йил муддатга унинг озодлигини чеклаб қўйди.