Экстремизмда гумон қилинувчилар, у ёки бу мобил дастурлардан фойдаланиш ва бошқа бир қатор белгилар асосида номақбул шахсларни аниқлайдиган рақамли оммавий кузатув дастури орқали аниқланади.
Бундай қонунбузарликлар учун ҳибсга олинганлар "мафкуравий тарбия", "интизом", "ўқиш ва машқ қилиш", "одоб-ахлоқ тарбияси", "ўз вақтида соч ва соқол олиш" мажбурий бўлган лагерларига жойлаштириладилар. Лагерлардаги маҳбуслар, агар улар мураккаб тизимда керакли миқдордаги очколарни олишса, озод қилиниши мумкин.
"Лагерларда «таҳсил олувчилар» ухлаш учун доимий жой, навбатда туриш қайд қилиб қўйилган жой, синфда ўтириш учун қайд қилиб қўйилган жой, машғулот пайтида бириктириб қўйилган иш станцияси бўлиши керак. Уларни ўзгартириш қатъиян тақиқланади", - дейилади журналистлар қўлига тушиб қолган ҳужжатларда, иқтибос келтиради The Independent.
«Эрталаб туриш, йўқлама қилиш, ювиниш, ҳожатхонага бориш, кундалик ҳаётни ташкил қилиш, овқатланиш, ўқиш, ухлаш, эшикларни ёпиш ва ҳ.к. бўйича хулқ-атвор меъёрлари ва интизомий талаблар жорий қилинг».
Ноттингем университетининг Шинжон бўйича эксперти Райн Тхумнинг сўзларига кўра, бу ҳақиқатан ҳам диний озчиликларнинг ҳуқуқларини бузиш борасида мисли кўрилмаган тизим. "Дунёнинг бошқа ҳеч бир жойида компьютер сизни интернирлаш лагерига юборадиган жой йўқ", - дейди хитойшунос.