Мажлисда, шунингдек, туркий халқлар ташкилоти бош котиби Дюсен Касеинов, Озарбайжон маданият вазирининг ўринбосари Рафиг Байрамов, Қозоғистон маданият вазирининг ўринбосари Нуркиса Дауешов, Туркия маданият ва туризм вазири муовини Надир Альпарслан, Туркманистон маданият вазирининг ўринбосари Гурбанмурад Мырадалиев, шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси (кузатувчи мамлакат) маданият ва таълим вазири Назым Чавушоглу иштирок этди.
Хива шаҳри замонавий Ўзбекистоннинг асосий дурдоналаридан бири бўлиб, ўзининг тарихий қиёфасини деярли сақлаб қолган. Қадимги Хива шаҳри бир вақтлар Хоразм хонлигининг маркази бўлган.
Бугунги кунгача сақланиб қолган бой мерос Хивани ҳозирги Ўзбекистоннинг энг қизиқарли шаҳарларидан бирига айлантирмоқда. Хиванинг энг катта таассурот қолдирадиган меъморий жиҳати - Ичан-Қалъа, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Эски шаҳарнинг ҳар бир кўчасида конус шаклидаги миноралар, икки қаватли мадрасалар, ўша даврдаги Хоннинг ёзги ва қишки саройи ва бир вақтнинг ўзида икки минг киши ибодат қила оладиган масжид мавжуд. Эски шаҳарда ўзларининг анъанавий кийимларини, идиш-товоқларини, ўйинларини, лаҳжаларини, урф-одатларини сақлаб қолган уч мингга яқин одам бор.